Ўзбекистон Россиянинг учта шаҳрига автобус қатновларини тиклади

2022 йилнинг 18 июлидан бошлаб Россиянинг Москва, Қозон ва Санкт-Петербург шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланди. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур йўналишларда қатновлар Uzautotrans service корхонасининг Yutong русумли автобусларида амалга оширилади. 18 июлдан бошлаб, ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари “Тошкент” автовокзалидан соат 12:00 да Тошкент–Москва йўналишида...








