Turkum: Ўзбекистон хабарлари

2023 йил 1 январдан «ёшига тўлмаган» иномаркалар учун «растаможка» нархи пасайтирилади

Кейинги йил 1 январдан бошлаб, автомобиль двигатели қувватига боғланган қўшимча коэффициентлар пасайтирилади, 15 фоизли асосий бож ставкаси эса ўзгаришсиз қолади. Шунингдек, қўшилган қиймат солиғи ставкаси ҳозирги 15 фоиздан 12 фоизга туширилади. Жорий йил 21 февраль куни имзоланган «Автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорига...

Wildberries интернет-дўкони Тошкентда логистика комплексини ташкил қилади

Россиянинг Wildberries маркетплейси Тошкентда Ўзбекистондан тайёр маҳсулотлар — тўқимачилик, чарм, қурилиш материаллари ва электр жиҳозларини сотиш бўйича тўлақонли логистика мажмуасини ташкил қилади. Лойиҳа қиймати 130 млн долларга тенг. 8 ноябрь куни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев йирик халқаро маркетплейслардан бири ҳисобланган Wildberries компанияси асосчилари Владислав ва Татьяна...

Қрим ва Севастополдаги ўзбекистонлик талабаларга ўқишни кўчиришга рухсат берилди

Президент топшириғига асосан, Қрим ва Севастополда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга ўқишини Ўзбекистондаги ОТМларга кўчиришга рухсат берилди. Аввалроқ бу бўйича талабалар давлат раҳбарига видеомурожаат йўллаган эди. Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қрим ва Севастополь ҳудудларидаги ОТМда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга ўқишини Ўзбекистондаги давлат таълим муассасаларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди. Бу бўйича давлат...

Ўзбекистон инвесторлар учун фуқаролик беришни бошлаши мумкин

Камида 1 млн доллар инвестиция киритган хорижликларга соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон фуқаролигини олишга рухсат берилиши мумкин. Бундай имконият нафақат инвесторлар, балки таниқли олимлар, спортчилар, маданият ва санъат арбобларига ҳам тадбиқ этилади. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон фуқаролиги тўғрисидаги қонунга қўшимчалар ишлаб чиқиб, уни жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Қонун лойиҳасига кўра, мамлакатдаги инвестиция лойиҳаларига камида 1 миллион...

Ўзбекистондан қиймати $10 минггача бўлган заргарлик буюмларини олиб чиқишга рухсат берилади

Президент заргарлик саноатини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирларни маълум қилди: жисмоний шахсларга қиймати $10 минггача бўлган заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат берилади, хомашё олиб кириш ва олиб чиқиш лицензияси бекор қилинади ва улар импорт божларидан озод қилинади. 7 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев маҳаллий саноатни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди, деб хабар берди унинг...

☀️ MIGRANT NEWS – МИГРАНТЛАР УЧУН ҲАФТА ЯНГИЛИКЛАРИ | 06.11.2022

ЎЗБЕКИСТОНГА 400 МИНГ РОССИЯЛИК МИГРАНТ КЕЛДИ   Бугунги эфирда: Россияда қисман сафарбарлик тўхтатилди; Урушда қатнашишга ташвиқот ишларини мигрантларга ёрдам кўрсатувчи жамоат ташкилотлари ҳам амалга оширмоқда; Йил бошидан буён, Ўзбекистонга кириб келган россияликлар сони 395 минг кишини ташкил қилди; Россиянинг Украина билан чегарадош ўлкаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг ўқишини ватанга...

2022 йилда Ўзбекистон  фуқаролари Россияга асосан ишлаш учун келган

Шу йилнинг январь ойидан сентябрга қадар Россияга келган мигрантларнинг энг кўп қисмини ўзбекистонликлар ташкил этди. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Россияга меҳнат қилиш мақсадида Ўзбекистондан – 4 465 692 киши, Тожикистондан – 2 714 331 киши ва Қирғизистондан – 675 968 нафар фуқаролар келган. “RT” сайти Россия ИИВ статистик маълумотлари билан танишиб, шу ҳақда...

РФ Федерал хавфсизлик хизмати Ўзбекистонга қанча россиялик кетганини эълон қилди

РФ Федерал хавфсизлик хизмати россияликларнинг хорижга чиқиб кетиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди. Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) июлдан сентабргача бўлган даврда россияликларнинг хорижга чиқиб кетиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди. 2022 йил июлдан сентябргача жами 9,7 млн россиялик хорижга кетгани қайд этилди. Бу пандемиядан олдинги 2019 йилга нисбатан паст...

Самарқанддан учадиган авиарейслар Навоий аэропортига кўчирилади

8 ноябрь соат 00:01 дан 12 ноябрь соат 00:01 гача “Uzbekistan Airways” АЖнинг режалаштирилган  рейслари Навоий халқаро аэропортидан амалга оширилади. “Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизмати Самарқанд халқаро аэропортининг техник сабабларга кўра жорий йилнинг 8 ноябрь соат 00:01 дан 12 ноябрь соат 00:01 гача “Uzbekistan Airways” АЖнинг режалаштирилган  HY045/046 Тошкент-Самарқанд...

Самарқандда саммит ўтказилиши сабаб айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

Ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда айрим транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади. Самарқандда саммит ўтказилиши сабаб 10-11 ноябрь кунлари айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақти-вақти билан чекланади. Бу ҳақида Самарқанд ички ишлар бошқармаси хабар берди. Қайд этилишича, Туркий давлатлар ташкилотининг I-саммити ўтказилиши муносабати билан тадбир кунлари Самарқанднинг айрим кўчаларида...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya