Turkum: Хабарлар

Рамазон ҳайити 21 апрелда нишонланади 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йилги Рамазон ҳайити 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди. 2023 йилги Рамазон ҳайити 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди. Идорада Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган ишчи гуруҳ...

Астраханда рус тили халқаро мактаби ташкил этилди

Астраханда “Каспий-Евросиё” халқаро тадқиқотлар маркази негизида рус тили халқаро мактаби иш бошлади. Рақамли технологиялар ёрдамида онлайн форматда таҳсил олаётган юздан ортиқ киши унинг тингловчиларига айланди. Лойиҳага хорижий олий таълим муассасалари талабалари ва рус тилини чет тили сифатида ўргатувчи ўқитувчилар жалб этилган. Бугунги кунга қадар мактаб дунёнинг 22 давлати вакилларини...

Туркияда ишлаш рухсатномаси (çalışma izni) қандай олинади?

Туркияда қонуний ишламоқчи бўлсангиз, рухсатномангиз бўлиши керак (çalışma izni). Туркияда камида 6 ойлик яшаш учун рухсатномангиз (ikamet izni) бўлса, Туркия ҳудудида ишлаш рухсатномаси олишингиз мумкин. Буни ишчи визаси билан адаштирманг, виза Туркиядан ташқарида берилади ва яшаш учун рухсатнома талаб қилинмайди. Соддароқ қилиб айтганда Туркияга келганингиздан кейин ишга киришингиз учун...

Россияда миграция соҳасида ягона мониторинг тизими ишга туширилиши мумкин

Хорижлик фуқаролар, жумладан ўзбекистонликлар учун хизматларнинг асосий қисмини рақамлаштириш  режалаштирилган. Россия ҳукумати 2023 йилда миграция соҳасидаги ахборотни мониторинг қилиш ва қайд этишнинг ягона тизимини ишга тушириш бўйича эксперимент ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги материалларида айтилади. Шунингдек, хорижий фуқаролар учун хизматларнинг асосий қисмини рақамлаштириш ва иммиграциядан олдинги...

Россия олий ўқув юртларида 2024 йилда хорижлик талабалар учун ажратилган квоталар сақланиб қолади

Вазирлик раҳбари Валерий Фальковнинг айтишича, Россияда 400 минг нафарга яқин талаба таҳсил олади. 2024 йилда Россия олий ўқув юртларида узоқ ва яқин хориждан келган талабалар учун давлат томонидан молиялаштириладиган ўринлар сони 2023 йил даражасида қолади. Бу ҳақда Томскдаги ёш олимлар форумида Россия Федерацияси Таълим ва фан вазирлиги раҳбари Валерий...

Ўзбекистонликлар  Россияда ҳайдовчилик гувоҳномасини қандай алмаштириши мумкин?

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун Ўзбекистон элчихонасининг консуллик бўлимига ва яна Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Ростов-Дон ва Санкт-Петербургдаги бош консулликларига ариза билан мурожаат қилинг. Керакли ҳужжатлар: хорижга чиқиш паспорти ёки ID-идентификация картаси; ҳайдовчилик гувоҳномаси; ҳайдовчилик гувоҳномасининг талони Қуйидагилар тўланганлиги ҳақида квитанциялар: БҲМнинг 70 фоизи — 210 минг сўм...

Москвада Қуръон ёқиб юборилиши ортидан жиноят иши очилди

Қуръонни ёқишда гумонланувчи шахс қидирилмоқда. Интернетда Қуръон китоби ёқиб юборилган видео пайдо бўлганидан кейин Москва полицияси жиноий иш очди. Бу ҳақда ИИВ Москва бўйича бош бошқармасига таяниб, ТАСС хабар берди. Полиция маълумотларига кўра, воқеа Москванинг Шарқий округида содир бўлган. Қуръонни ёқишда гумонланувчи қидирилмоқда. “Astra” хабарига кўра, 15 апрель куни...

Миграция агентлигими ё… мигрантларни талайдиган “ширкат”?

Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси соҳасидаги “ташкиллаштирилган” коррупцион ўргимчактўр аломатлари ҳақида гапирган эдик. Бу орада Миграция агентлиги раҳбари жиноят иши бўйича қўлга олинганининг хабари ҳам чиқди. Бу вазиятда савол гавдаланади: пешона тери билан оила боқиш ниятида чет элга бормоқчи бўлган оддий одамларимизга бунинг шароитини жамият ўлароқ қилиб беролмаймизми?.. Ҳозирча қилиб беролмадик....

Москвада мигрантларни қизамиққа қарши эмлаш бошланди

Москвада қизамиққа қарши жамоат иммунитети яратиш мақсадида олдин эмланмаган аҳоли гуруҳлари касалликка қарши эмланади. Москва ҳукумати мигрантларни қизамиққа қарши бепул эмлашни бошлади, деб хабар қилмоқда “РИА Новости” Москва соғлиқни сақлаш департаментига таяниб. «Бундан ташқари, «Роспотребнадзор» номидан 3 апрелдан бошлаб Москвада турли сабаблар (вақтинчалик тиббий имтиёз, декрет ва бошқа сабаблар)...

Россияда қамоқ жазосини ўтаётган ўзбекистонликлар учун ҳайрия ташкил этилмоқда

“Саҳоват” хайрия фонди Рамазон ойида Россия Федерациясида жазо ўтаётган Ўзбекистон фуқаролари учун хайрия акциясини очди. Жазо жойларидаги ҳамюртларимиз шахсий гигиена воситалари, озиқ-овқат, чойшаб, кийим-кечак каби зарур нарсаларга муҳтож. Аксарият маҳкумларнинг оилалари ҳам оғир аҳволда бўлганлиги сабаб жазони ўтаётган яқинларига ёрдам бериш имконига эга эмас. Шу муносабат билан “Саҳоват” хайрия...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya