❗️ «Молодец, узбек»
Неча йилдан бери мана шу бегона диёрда, руслар юртида ишлаб, ризқимни териб юрибман. Бу ерда ҳар эшитганимда фахрланадиган, ғурурланадиган ёқимли сўз, оддий халқ вакилларининг «молодец, узбек», деган сўзидир. Шундай пайтда миллатимдан, ўзбеклигимдан фахрланиб кетаман. Яқинда иш билан шаҳардан анча олисда бўлган бир манзилга бордим. Кеч соат 19:00 дан ўтганда...