Turkum: Хабарлар

Россия Ўзбекистонга мунтазам авиарейслар сонини оширмоқда

14 мартдан бошлаб Россия 16 давлатга авиарейслар сонини оширади. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Россияга янги коронавирус инфекциясининг олиб кириши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тезкор штаб йиғилиши ўтказилди, деб хабар беради коронавирус тарқалишига қарши тезкор штаб вакиллари. Унда Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Ветнам, Ҳиндистон, Ироқ, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Малдив...

Японияда ишламоқчи бўлганлар учун тестлар Ўзбекистонда олинади. Имтиҳон санаси маълум қилинди

2022 йил 9 мартдан бошлаб Японияда махсус малакали ишчи сифатида ишлашни истовчилар учун тестлар бошланади. Бу ҳақда Япон тили ва касбий малака тест маркази раҳбари Дилафрўз Икромова АОКАда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилди. Унинг маълум қилишича, бугунги кунда республика ҳудудларида ташкил этилган “Ишга марҳамат” мономарказларидаги “Япон тили ва...

Сбербанк мижозлари Hamkorbank ка пул ўтказа олмайди

Ўзбекистоннинг йирик хусусий банкларидан бири Hamkorbank 25 февралдан бошлаб Россиянинг Сбербанкига тегишли мобил илова орқали ўзининг пластик карталарига юборилаётган маблағларни пластик карталарга кирим қилишни вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда банк расмий сайтида хабар берилди. Сабаб сифатида банк тизимида олиб борилаётган техник ишлар ҳамда мижозларнинг молиявий йўқотишларига йўл қўймаслик келтирилган. Юборилаётган...

Украинадаги ўзбекистонликлар Полша орқали эвакуация қилинади. Бунда аёллар, болалар, қариялар ва талабаларга устуворлик берилади

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси маълум қилишича, Польшанинг тегишли идоралари Ўзбекистон фуқароларига ушбу давлат чегарасини визасиз кесиб ўтишларига розилик берган. Бунинг учун: – Ўзбекистон фуқаролари ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ёки бошқа зарур ҳужжатларни олиб келишлари керак. – Львовга келган фуқаролар ўзбек диаспораси вакили Садиев Маъруф (+380 96 102 10 95) билан...

1800 га яқин киши ҳибсга олинди. Улар урушга қарши Россияда намойишга чиққан

Россиянинг 60 га яқин шаҳрида мамлакатнинг Украинага бостириб киришига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Маълум қилинишича, норозилик билдириб кўчага чиққанлардан 1789 дан ортиқ киши ҳибсга олинди. Ҳуқуқ ҳимоячилари берган маълумотларга кўра, Москванинг ўзида ҳибсга олинганлар сони 800 дан ортиқни ташкил этади. Санкт-Петербургда 400 дан ортиқ, Екатеринбургда 39, Краснодарда 55...

Москва аэропортларида 200 атрофидаги авиарейс кечиктирилди

Россия пойтахти Москва аэропортларида 200 дан ортиқ авиапарвозлар кечиктирилган ёки бекор қилинган. Yandex.Schedules маълумотларига кўра, Внуково аэропортида 18 та рейс кечиктирилиб, 20таси бекор қилинган, Домодедовода 10 та рейс кечиктирилган, 96 таси бекор қилинган. Шереметевода 16 та рейс кечиктирилган ва 51 таси бекор қилинган. Аввалроқ, Ҳаво транспорти федерал агентлиги Россия...

Хавотирланишга асос йўқ. Ўзбекистон ТИВ Россиядаги фуқароларга мурожаат қилди

Россиянинг Украинага яқин ҳудудларида яшаб, меҳнат қилаётган фуқаролари, шу жумладан, мазкур минтақаларда жойлашган олий ўқув юртлари талабалари учун хавотирланишга сабаб ва асослар йўқ. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг хабарида шу ҳақда сўз боради. “Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси ҳамда Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси Россия Федерациясининг тегишли вазирлик ва идоралари билан...

Украина-Россия: Мигрантлар нима қилсин?

Россия Украинанинг айирмачи, россияпараст областлари Донецк ва Луганскни халқ республикалари сифатида тан олди. Ғарб ҳамжамияти ЛХР ва ДХРга нисбатан санкциялар эълон қилган бўлса-да, ҳозирча, Россияга нисбатан қўлланадиган санкциялар маълум қилинганича йўқ. Ушбу халқаро сиёсий инқироз оқибатлари қандай бўлади? Ғарб ва Россия ўртасидаги зиддият оқибатлари қандай бўлади? Айниқса, мигрантларнинг чўнтагига...

Россия жанубидаги 12 та аэропорт фаолияти вақтинча тўхтатилди

Россиянинг 12 та аэропорти Украинада ҳарбий махсус операция бошлангани сабабли фаолиятини тўхтатди. Чекловлар 2 мартга қадар амал қилади. “Украина атрофидаги вазиятнинг кескинлашуви оқибатида 24 феврал куни Москва вақти билан соат 03.45 дан бошлаб Россия жанубидаги 12 та аэропорт парвозларига вақтинча чекловлар қўйилди”, – дейилади Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги...

Истаганлар эвакуация қилинади. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ушбу республикадаги вазиятнинг кескинлашгани ҳамда фавқулодда вазият жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон республикаси фуқароларига мурожаат билан чиқди. Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украина ҳудудини тарк этишни истовчи фуқароларни шакллантирмоқда ва уларни кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда. Украина ҳаво кенгликлари ёпилгани боис, мамлакатдан чиқиш ва парвоз қилиш манзилига...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya