Turkum: Хабарлар

Сохта никоҳдан ўтиш ҳолати авж олмоқда

"Биз учун амалга оширилаётган ҳийла-найранглар сони кўрсаткичи эмас, балки, сохта никоҳдан қайси тоифадаги фуқаролар фойдаланаётганини билиш жуда муҳим. Агар гап юқори малакали мутахассислар, ёхуд давлат учун керакли бошқа тоифадаги фуқаролар ҳақида бораётган бўлса, у ҳолда фуқароликни тақдим этиш қоидаларини янгилаш ҳақида ўйлаб кўриш керак. Акс ҳолда, бу жараённинг мураккаблиги...

Нукус ва Навоийдан Москвага тўғридан-тўғри қатновлар

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 16 майидан бошлаб Нукус- Москва-Нукус ва Навоий-Москва-Навоий йўналишлари бўйича тўғридан-тўғри қатновларни қайтадан йўлга қўяди. Қатновлар ҳафтасига бир марта душанба кунлари А320 самолётларида бажарилади.

ФМХ ИИВ таркибига киргач…

Жорий йилнинг 5 апрель куни Россия Президенти В.В.Путиннинг фармонига кўра, РФ Федерал Миграция Хизмати Ички ишлар вазирлиги таркибига киритилди.Россия Федерацияси ИИВ ФМХ ишини ўз зиммасига олганидан буён бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Чет элда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар иш стажи Ўзбекистонда ҳисобга олинади.

Чет элда ёлланган ҳолда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш имконига эга бўлишди. "Бадаллар ўз вақтида тўлаб борилганда, чет элда ишловчи шахслар Қонунга мувофиқ Ўзбекистонда пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўладилар", дейилади lex.uz сайтида келтирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорида.

«Билайн Ўзбекистон»: Россиядан ўтказилган маблағ уч баробарга кўпаяди»

Россиядан Билайн Ўзбекистон абонентининг ҳисоби 5 АҚШ доллари ва ундан ортиқ маблағга тўлдирилса, Ўзбекистондаги абонент ўз балансига уч баробар кўп маблағга эга бўлади. Энг камида ҳисоб 5 АҚШ долларига тўлдирилса, абонент асосий балансига 5 $ ўтиб, бонус тариқасида 10 $ қўшилади.

Хамкорликдаги халқаро конференция

Конференцияда Австрия, Албания, Корея, Исроил ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган халқаро экспертлар, МХТнинг Мувофиқлаштирувчи офиси вакиллари, прокуратура ва ИИВ органлари, вазирлик, идоралар, фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ОАВ ҳамда халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпуси масъул ходимлари иштирок этдилар.

ФМХ сайти ва онлайн хизматлар манзили ўзгарди

РФ Федерал миграция хизмати РФ ИИВ таркибига киритилгани муносабати билан ФМХ расмий сайти ва ундаги онлайн хизматлар бошқа манзилга кўчирилди. Янги манзилда эса ФМХнинг тўқ қизил ранги мовийга алмаштирилган ва “Россия Ички ишлар вазирлигининг миграция масалалари бўйича бош бошқармаси” ёзуви кўзга ташланиб турибди.

Путин ва Каримов учрашуви

25 апрель куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россия президенти Владимир Путин таклифи билан Москвага келди. В.Путин Ислом Каримовни Кремлда кутиб олди. Учрашувнинг расмий қисми, музокаралар, ҳужжатларни имзолаш эса, 26 апрель куни бўлиб ўтди. Кремлда икки давлат раҳбарларининг музокаралари.

Аэропортда хотинини кутиб олишга эринган ўзбекистонлик қамалди

Тулада яшовчи Ўзбекистон фуқароси “террорчилик акти тўғрисида ёлғон хабар берганлик” учун ҳибсга олинди. Ўзбекистонлик мигрант Тошкентдан Москвага учиб келаётган аёлини кутиб олишга эрингани учун шундай йўл тутгани маълум бўлди.
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya