Turkum: Хабарлар

Россиядаги қурувчи-мигрантлар сони 500 минг кишигача қисқарди

Қурилиш соҳасида меҳнат қилаётган мигрантлар сони 500 минг кишигача қисқарди, бу 2020 йилда меҳнат қилган ишчиларнинг тўртдан бирини ташкил этади, дейди Қурувчилар миллий бирлашмаси президенти Антон Глушков. Унинг сўзларига кўра, 2020 йилнинг якунида, расмий статистикага кўра Россия қурилиш ташкилотларида 800 минг мигрантлар, экспертларнинг баҳоларига кўра эса норасмий ишчиларни ҳисобга...

Москва шаҳрида “Миграция маркази”нинг яна бир ваколатхонаси иш юритяпти

Ушбу марказда мигрантлар учун барча хизмат турлари ташкил этилган. Рус нашрларида Москва шаҳрида “Миграция маркази”нинг яна бир ваколатхонаси борлиги эълон қилинди. Маълумот учун, “Миграция маркази” Россиянинг миграция соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи ва муайян функцияларни бажарувчи ташкилот ҳисобланади. ДБМ “Миграция маркази”нинг Москвадаги ваколатхонаси “Москва, ул. Бахрушина, д. 18, стр....

РФ га кириш учун аввалгидек ПЗР тести талаб қилинади

Россия мамлакатга киришда коронавирусга қарши барча чекловларни бекор қилди. Лекин РФ ҳукуматининг қарорига кўра хорижликлар ва уйга қайтган сайёҳлар ҳали ҳам ПЗР тестини топширишлари керак. Россия ҳукуматининг 14 июндаги қарори асосида хорижликларнинг мамлакатга ҳаво ва денгиз орқали кириб келишига COVID-19 сабаб бўлган вақтинчалик чекловлар бекор қилинди. Ўзбекистон фуқаролари учун...

Мигрантлар қора ишчи эмас!

2021 йилда меҳнат мигрантлари Ўзбекистонга $8 миллиарддан зиёд пул юборган, дея хабар бермоқда BBC. BBCнинг навбатдаги  интервьюси Dinur Jobs ва унинг таркибидаги Beruniy Academy касб-ҳунарга ўқитиш маркази асосчиси, тадбиркор Даврон Қўчқоров билан бўлди. Ишбилармон меҳнат мигрантларини мамлакат учун энг йирик ва муҳим инвесторлар эканлигини таъкидлаб ўтди. Уларга қора ишчи...

Краснодарда 129 та соҳада мигрантларнинг ишлаши тақиқланади

Краснодар ўлкаси маъмурияти 129 та соҳага хорижликларни жалб қилишни тақиқлади. Бундай тармоқлар орасида ишлаб чиқариш, савдо, таълим, умумий овқатланиш, транспорт воситаларини таъмирилаш ва техник хизмат кўрсатиш соҳалари бор, – деб хабар бермоқда ТАСС. Краснодар ўлкаси маъмурияти ҳудудда миллий меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида чет эллик фуқаролар учун иш кўламларини...

Россия Федерацияси билан йўловчи поездлар ҳаракати тикланмоқда

“Тошкент-Самара-Тошкент” йўналишидаги поезд ҳаракати 23 июндан йўлга қўйилади. 2022 йил 23 июндан бошлаб  № 5/6 “Тошкент – Самара – Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезд ҳаракатланиши бошланади. “Тошкент – Самара – Тошкент” поезди ҳафтанинг пайшанба куни соат 19:05 да Тошкент-Марказий темир йўл вокзалидан жўнаб кетади ва шанба куни соат 18:14 да Россия...

Тожикистонлик мигрантларнинг 40 фоизи Санкт-Петербургдан кетишган

Тожикистон Республикасининг Бош консули меҳнат мигрантларининг 40 фоизи Петербургни тарк этганлигини айтди. Вазиятга COVID-19 пандемияси жиддий таъсир кўрсатди. Ҳозир вазият ўзгармоқда. Тожикистонликлар Санк-Петербургга қайта бошлашди. Тожикистон Республикасининг Санкт-Петербургдаги Бош консули Назари Хомиджон Темур коронавирус пандемияси меҳнат миграцияси билан боғлиқ вазиятга жиддий таъсир қилганлиги ҳақида «Петербургский дневник» нашри муҳбирига сўзлаб...

Қозоғистон: Атираудаги марказда расмий рухсатнома олиш учун навбатлар назоратга олинди

Қозоғистоннинг Атирау шаҳридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш марказида мингга яқин ўзбеклардан иборат “турнақатор” навбатлар кузатилган. Улар қозоғистонда вақтинчалик ишлаш учун рухсатнома олишмоқчи,- дея хабар бермоқда orda.kz нашри. Ўзбекистонда янги хорижга чиқиш паспортини олган  фуқаролар эндиликда Қозоғистонда вақтинчалик ишлаш учун янги рухсатнома олишлари керак. Чунки эски яшил паспортлар билан рухсатномалар расмийлаштирилмайди....

РФга виза асосида келаётган чет эллик фуқароларга бериладиган квоталар сони оширилди

Россия Федерацияси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш  вазирлигининг 2022 йил 11 майдаги № 289н буйруғига кўра РФга  меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келадиган фуқаролар учун квоталар сони ошди. Буйруқ виза асосида келувчи чет эл фуқаролари, ишга рухсатнома олувчилар ва махсус таклифлар асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчиларга тааллуқли.  Бу...

Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари қўшни давлат ҳудудида 10 кунгача рўйхатдан ўтмай юришлари мумкин

Nuz.uz муҳбири Тожикистон фуқаролари Ўзбекистонда 10 кун рўйхатдан ўтмай қолишларини аниқлаштирди. Жорий йилнинг март ойи охиридан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Тожикистонда 10 кун, тожикистонликлар эса бор-йўғи аввалгидек 3 кун вақтинчалик рўйхатдан ўтмай юришлари мумкин эди. Табиийки қўшни давлат аҳолиси бундай фарқнинг сабаби нимада эканлигини тушуна олишмади. Бундай вазият икки давлат...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya