Turkum: Хабарлар

Ўзбекистонликлар қайси мамлакатларга шартли равишда визасиз кира олади?

Шартли равишда визасиз кириш бу мамлакатга етиб келганда ёки онлайн тарзда визани расмийлаштиришдир. Ўзбекистон фуқаролари визани олдиндан расмийлаштириш билан оввора бўлмай, дунёнинг 37 давлатига боришлари мумкин. Гарчи бу давлатларга ташриф буюриш учун ҳам виза талаб этилса-да, Ўзбекистон паспорти эгалари уни мамлакатга етиб келганида ёки интернет орқали олишлари мумкин. Ўзбекистон...

Илк бизнесини бир қоп гуруч билан бошлаган қирғизистонлик мигрант ҳикояси

У қандай қилиб Россиядан ғайриоддий тадбиркорлик турини юртига олиб кирди? Эрнист Саъдиев Россияда ишлаб топган пуллари эвазига Қирғизистонда биринчилардан бўлиб ҳайдовчилар ўзлари машина ювишлари мумкин бўлган автомобил ювиш шохобчаларини очди. Энди у бизнесини кенгайтириб, одамларга пул тежаш учун ёрдам бермоқда. Ҳозирда қирғизистонлик ўз-ўзига хизмат кўрсатадиган автомобил ювиш шохобчаларининг бутун...

Ўзбекистон фуқароларидан виза талаб қилинмайдиган давлатлар

2022 йилда Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 58 давлатига визасиз кириши мумкин. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон паспорти жаҳон паспортлари рейтингида 80-ўринда. 2018-йилда Ўзбекистон рейтингда 82-ўринни эгаллаган эди. Ушбу рейтинг мамлакат паспортига эга бўлган фуқароларнинг визасиз ташриф буюриши мумкин бўлган давлатлар сонига қараб тузилган. Шундай қилиб, 2022 йилда Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 58 давлатига...

Бучада 11 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган

Ижтимоий тармоқларда 11 нафар ўзбекистонлик йигит Киевда бўлиб тургани тасвирланган видео тарқалди. Украинада уруш бошлангач, Ўзбекистон эвакуация режаси орқали минглаб ватандошларни ортга қайтарди. Бироқ, яқинда 11 нафар ўзбекистонлик йигит Киевда бўлиб тургани тасвирланган видео тарқалди. “Украинадаги ўзбеклар тузган Telegram-гуруҳ ва каналларда тарқалган видеода 9 нафар ўзбекистонлик видеога олаётган одамга...

Украинадан қайтган талабаларга ўқишни кўчириш учун рухсат берилди

Талабалар 26 апрелдан бошлаб таълим муассасаларига мурожаат қилишлари зарур. Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан Украинадан қайтиб, республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқароларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг ўқишини соддалаштирилган тартибда кўчиришга рухсат берилди.  Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар бермоқда. Шу муносабат билан ариза...

Россия, мигрантлар: Бир нарса бўлса кетамиз

Маълумотларга кўра, муҳожирликда бўлган ўзбекистонликлар сони 2,3 млн ва уларнинг 70 фоизи Россияда. Россияда санкциялар ортидан иш имконлари камайди, маошлар миқдори тушди. Лекин кўплаб ўзбек мигрантлари ватанга қайтмоқчи эмас. Нима учун? Россиядаги мигрантларнинг бугунги ҳолати, ўй-кечинмалари, хавотири ҳақида ҳозирда Москвада ишлаётган самаркандлик муҳожир Бахтиёр Турсунов Би-би-сига гапириб берди. Ойликлар...

Кореяда ишлаш учун имтиҳон куни эълон қилинди

Рўйхатдан ўтиш 28 апрель куни 09:00 дан соат 18:00 гача давом этади. Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун бўлиб ўтадиган EPS-Topik тест имтиҳони 2022 йил 1 июнь куни бошланиши режалаштирилган. Рўйхатдан ўтиш жараёни 2022 йил 28 апрель куни онлайн тарзда labormigration.uz сайти орқали амалга...

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киевга қайтди

2022 йил 22 апрелдан Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киев шаҳрида иш фаолиятини қайта тиклади. Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили бу ҳақда маълум қилди. Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Украинада бўлиб турган фуқаролари ва чет эллик фуқаролар элчихонага қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин: Киев шаҳри, Володимирска кўчаси, 16, 01901. Умумий саволлар учун:...

Германияда ишлашни истовчилар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германияда мавсумий (бир йиллик) ишлаш имкониятини таклиф қилади. Бўш иш ўринлари мавжуд бўлган соҳалар: Меҳмонхонада ёрдамчи; Ресторан хизматчиси; Кўнгилочар истироҳат боғларида (аттракционларда) ёрдамчи.  Фуқаролар иш берувчи томонидан суҳбат асосида танлаб олинади. Ойлик маоши – 1800(Қарийб 22 млн. сўмдан)-2400(29 млн. сўмгача) евро (brutto).  Ишчиларга ўз танловларига...

Ўзбекистон фуқароларининг Россияда бўлиш тартиби соддалаштирилади

Россияга киргандан сўнг 7 кун ичида мажбурий рўйхатдан ўтиш талаби 15 кунга ўзгартирилмоқда. Давлат думаси Ўзбекистон ҳукумати билан Россияда бўлишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги келишувни ратификация қилди. Ҳужжатда Россияга кирган ўзбекистонликлар ва Ўзбекистонга кирувчи россияликларнинг мамлакатга киргандан сўнг мажбурий рўйхатдан ўтиш муддати 15 кунгача узайтирилиши таклиф қилинмоқда. Россия ва Ўзбекистон...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya