Turkum: Хабарлар

Қозоғистондан Ўзбекистонга автобуслар қатнови йўлга қўйилади

Қозоғистон парламенти юқори палатаси депутатлари Ўзбекистон билан халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар, хусусан, йўловчи автобуслар қатновини йўлга қўйиш ҳақида ўзгартириш киритилишини маъқуллади, деб хабар бермоқда РИА Новости. Сентябрь охирларида мазкур қонун лойиҳаси кўриб чиқилган ва республика парламентининг қуйи палатаси томонидан маъқулланганди. Қозоғистон инвестиция ва тараққиёт вазири Женис Қосимбекнинг...

Россияда 200 ва 2000 рубллик янги банкноталар намойиш қилинди

Россия Банки раиси Эльвира Набиуллина ва мамлакат «Давлат белгилари» ширкати бош директори Аркадий Трачук матбуот анжумани вақтида номинал қиймати 200 ва 2000 рубль бўлган янги банкноталарни тақдим этишди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда. Янги қоғоз пулларнинг тақдимоти Москва – Владивосток – Севастополь телекўприги шаклида ўтказилди. Янги банкноталар 2017 йил охиригача...

Ёшлар Иттифоқи мардикор ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкентнинг Яшнобод, Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларидаги бир марталик иш бериш бюроларида меҳнат қилаётган ёшлар билан суҳбатлар ўтказди, деб хабар қилинди ташкилотнинг Фейсбукдаги расмий саҳифасида. «Бугунги кунда мардикор бозорларида ёшларнинг меҳнат фаолияти расмийлаштирилмаган. Мавсумий ишларда ишловчи ёшларнинг ҳуқуқларини тўла даражада ҳимоя қилиб бўлмаслик ҳолатлари мавжуд. Суҳбатлар давомида...

Владимирда поезд билан тўқнашган автобус ҳайдовчиси ҳибсга олинди

Москванинг Мешчанск суди 6 октябрь куни Владимир областидаги Покров станцияси яқинида поезд билан тўқнашиб кетиб, 17 кишининг ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчиси Нургали Сармановни қамоққа олган. Бу ҳақда суднинг матбуот хизматига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда. «Москванинг Мешчанск суди терговчининг Сармановни қамоққа олиш ҳақидаги талабини қониқтирди», деган агентликнинг судда ишловчи суҳбатдоши....

Владимирдаги ЙТҲда жабрланган ўзбекистонликларга товон пули тўланди

Владимир вилояти Покров шаҳри яқинида ЙТҲда жабрланган 36 нафар ўзбекистонликларнинг ҳар бирига «Россия темир йўллари» ОАЖ ҳисобидан 5 минг рублдан товон пули тўланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ФВВ матбуот-хизмати. ЙТҲда жабрланганларнинг барчасига тиббий ёрдам кўрсатилиб, улар иссиқ буюмлар ва озиқ-овқатлар билан таъминланган. Айни вақтда жабрланган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинган....

Москвадаги йирик ёнғиндан кейин 6 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолди

8 октябрь куни Москва шаҳрининг “Синдика” савдо мажмуасида йирик ёнғин рўй берди. Қурилиш савдо мажмуасида юзага келган ёнғин бир зумда бир неча ўн минглаб квадрат метр майдонни қуршаб олди. Ёнғин оқибатида бир неча киши жабрланди. Минглаб кишилар эвакуация қилинди. Кейинчалик ўт ўчирувчилар томонидан олов бартараф этилди. Умумий ҳисобда 55 минг квадрат...

Москва вилоятида ёнган “Синдика” бозорининг асосий ишчилари мигрантлар бўлгани маълум қилинди

8 октябрь куни йирик ёнғин келиб чиққан “Синдика” савдо маркази омборхонасининг асосий ишчилари яқин хориж мамлакатлари фуқароларидан иборат бўлгани маълум қилинди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги вазиятдан хабардор ахборот манбасига таяниб хабар қилди. “Омборхонада асосан яқин хориж давлатлари фуқаролари бўлган мигрантлар ишлаган. Улар омборхонанинг ўзида яшашган, ҳозир уларнинг зарур ҳужжатлари...

Аварияда омон қолган 17 ўзбекистонлик мигрант жаримага тортилди

Россиянинг Владимир вилояти транспортда линия бўлими жума куни ўзбекистонликлар кетаётган автобус ва йўловчи поезди иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида жабрланган чет элликларга нисбатан ноқонуний миграция иши бўйича жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар қилди. “РФ ЖК 322-модда 1-қисм (Ноқонуний миграцияни ташкил этиш) бўйича жиноий иш қўзғатилди”, – деди агентлик суҳбатдоши....

Владимирдаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар сони 21 кишигача ошди

Россиянинг Владимир вилоятида ўзбекистонлик фуқаролар бўлган автобус ва поезд иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 21 нафаргача ошди. Бу ҳақда «Интерфакс» ахборот агентлиги хабар бермоқда. Улардан 3 нафарини болалар ташкил қилмоқда. Ҳаммаси бўлиб автобусда ҳайдовчи билан бирга 58 киши бўлган. Бундан аввалги хабарларда ЙТҲ оқибатида 17 киши...

Россиянинг Владимир вилоятидаги дахшатли аварияда 19 ўзбекистонлик ҳалок бўлди

5 октябрга ўтар кечаси Россиянинг Владимир вилоятида автобус ва йўловчи поезди ўртасида дахшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 16 киши ҳалок бўлган. Уларнинг 15 нафари Ўзбекистон фуқаролари экани хабар қилинди. ИИВ маълумотига қараганда, автобус светофорнинг тақиқловчи чироғига қарамай темир йўлни кесиб ўтадиган жойга чиқиб кетган....
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya