Turkum: Хабарлар

Полиция ўзбекистонлик ўсмирга тўппончадан отган шахсни қўлга олди

Гумонланувчининг миллатчилик руҳидаги қарашлари борлиги аниқланди. Санкт-Петербург полицияси бош бошқармаси жиноят қидирув ходимлари Советская кўчаси, 8-уйда ўсмирга тўппончадан отган гумонланувчини қўлга олди. Ҳодисанинг ўзи ўтган ҳафта содир бўлган эди. Бир гуруҳ ўсмирлар буюртмани етказиб бериш пунктидан олиб, қутичалардан биридан сигнал тўппончасини олиб кетган. Безорилар тўппончани кўчада синовдан ўтказиб, ўзбекистонлик...

“Вице-спикер Толстойга жавобан, ўзбек тилини билмайдиган хизматчиларни ишдан ҳайдашни таклиф қилишимиз керак(ми?)”– Алишер Қодиров

Ҳар қандай муаммони мигрантларга боғлаб ўрганган рус амалдорларидан яна бири, Россия Давлат думаси раиси ўринбосари, муҳтарам Пётр Толстой тил масаласига бағишланган парламент эшитувларида “чакак томирлари бўртиб”, ғалати таклифларни билдирди. Унинг фикрича, рус тили муҳим бўлмаган ва яхши ўқитилмайдиган постсовет мамлакатлари фуқаролари учун Россияда ишлаш имконияти чекланган бўлиши керак эмиш. Шунингдек, жаноб Толстой...

Болаларнинг шўхлиги туфайли мигрантлар оиласи «выдворение» бўлди

Россияда муҳожирлар оиласи болаларининг ноўрин хатти-ҳаракатлари туфайли мамлакатдан чиқариб юборилган биринчи ҳолат қайд этилди. Прокуратура маълумотларига кўра, Новосибирскда истиқомат қилган 7 ва 12 ёшли болаларнинг онаси бу йил ота-оналик мажбуриятини бажармагани учун уч марта жаримага тортилган. Гап шундаки, аёл бозорда ишлаётган вақтида болалари ўз ҳолига ташлаб қўйилган ва улар...

Рус православ черкови: «Муҳожирлар муаммосига диннинг алоқаси йўқ»

Бу ҳақда черковнинг жамият ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалари бўйича синодал бўлими раиси Владимир Лагойда маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, келаётган муҳожирларнинг Россияга мослашиш муаммосини диний, деб қабул қилмаслик керак. Владимир Лагойда Россияда келаётганлардан кўпроқ мусулмонлар истиқомат қилишини таъкидлаган. Эслатиб ўтамиз, ислом дини Россия Федерациясида 1100 йилдан ортиқ...

QIWI Ўзбекистон иловаси фаолиятини тўхтатади

QIWI Узбекистан тўлов тизими Ўзбекистонда фаолиятини тугатганини эълон қилди. Электрон тизим ҳамёни ҳисобида пул қолган фуқароларга мурожаат қилган компания 18 декабргача илова орқали аввалгидек, ўзингизнинг Uzcard ва HUMO банк карталарга пул чиқариб олиш, ҳар қандай хизматлар – коммунал хизматлар, уяли алоқа ва бошқалар учун тўлов қилиш мумкинлиги айтган. Бироқ...

Туркия биринчи хоними Эмине Эрдоған Истанбулда Биринчи хонимлар билан “Фаластин учун ягона юрак” саммитига мезбонлик қилади

Президент Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг рафиқаси Эмине Эрдоған бугун Истанбулда бўлиб ўтадиган “Фаластин учун ягона юрак” саммитида Биринчи хонимлар билан учрашади. Йиғилишда дунёнинг кўплаб мамлакатлари, жумладан, Қатар, Малайзия, Ўзбекистон давлат ва ҳукумат раҳбарларининг турмуш ўртоқлари ва махсус вакиллари бегуноҳ Ғазо халқининг мурожаатини бутун дунёга эшиттиради. Исроилнинг Ғазо секторига 7 октябрдан...

Югра шаҳрида ИИВ миграция бўлимларидан бирининг бошлиғи пора билан қўлга олинди

Россия Федерацияси ФСБнинг Тюмен вилояти бўйича бошқармаси Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Ханти-Манси автоном округи миграция масалалари бўйича Юградаги бўлинмаларидан бири бошлиғининг ҳибсга олингани ҳақида маълум қилди. У жуда катта миқёсдаги пора олгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан бирданига учта жиноий иш қўзғатилган. Тергов маълумотларига кўра, қўлга олинган аёл қўл остидагилардан...

Икки мигрант муштлашуви бирининг ўлими билан тугади

Москва вилоятидаги Wildberries омборида мигрантлар иштирокидаги оммавий муштлашув фожиали оқибат билан якунланиб, ишчилардан бири ҳалок бўлди. Икки ходим Минкаил A. ва Олимжон A. билан бошланган муштлашувга яна беш киши қўшилган. Жанжалнинг сабаби, гувоҳларининг сўзларига кўра, товарлар солинган қутилар бўлган. Оғзаки жанг тезда жисмоний тўқнашувга айланиб, бошқа ходимларнинг эътиборини тортди....

Ozon Ўзбекистонда сотувини йўлга қўйди

Россия маркетплейси Ozon Ўзбекистонда фаолиятини бошлаганини эълон қилди. Компания ўзбекистонлик мижозларга юз миллиондан ортиқ турдаги маҳсулотни таклиф этади. Ушбу онлайн бозор мамлакатнинг исталган нуқтасида буюртма бериш мумкин бўлган китоблар ва кийим-кечаклардан тортиб озиқ-овқат ва соғлиқ учун мўлжалланган маҳсулотларнинг кенг ассортименти бўлиши ваъда қилинмоқда. Биринчи босқичда буюртмаларни қулай ҳамкор пунктларида...

Ростовдан «депорт» қилинадиганлар учун сарфланадиган маблағ маълум қилинди

Ростов вилоятида 2023 йил 13 ноябрда вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган, “выдворения” ва “депорт” қилинадиган хорижлик фуқаролар учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича эълон қилинган электрон аукционлар жараёни бошланди. Тадбир Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг “Дон” Россия Федерациясидан маъмурий равишда чиқариб юборилиши, депортацияси ёки қайта қабул қилиниши мумкин бўлган чет...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya