Меҳнат миграциясининг муҳожир ишчиларнинг оилавий ҳаётига таъсири. Ҳижронда қолган фарзандлар тақдири
Яқинда бир эски танишим билан суҳбатлашиб қолдим. Суҳбат асносида ҳаёти, турмуши ҳақида сўрадим. Айтишича, унинг турмуш ўртоғи икки йилдан буён Россия давлатида ишлаётганини айтиб қолди. Бу бир оиланинг айрилиқда яшаши учун анча узоқ муддат ҳисобланади. Ҳозирда оиланинг уч нафар фарзанди бор. Аёл болалари ва қайнонаси билан уйда, қишлоқда яшамоқда...