«Ойи, уйимизда – бегона киши!»
Ҳар бир инсон яхши яшашни истайди. Бу истак одатда турли «бадал»лар эвазига амалга ошади. Муҳожирлик — Ватанни тарк этганлар қисмати. Гоҳида инсон ватани, жондан азиз оиласини ташлаб, тирикчилик ва рўзғор ғамида узоқларга кетишга мажбур бўлади. Ҳатто фарзандининг илиқ тафтини ҳис қилиш, илк сўзи ва қадамини кўришдан мосуво бўлганлар қанча?!...