Maqola

1 899 31/03/2023

Россия Ички ишлар вазирлигининг Челябинск вилояти бўйича бош бошқармаси бошлиғи Михаил Скоков полициянинг 2022 йилдаги фаолияти натижалари ҳақида гапирди.

Вилоят Қонунчилик палатаси мажлисида маъруза қилган М.Скокин хорижликлар ўртасидаги жиноятчилик мавзусига алоҳида эътибор қаратди.

Полиция миграция қонунларини бузганлик учун мингга яқин жиноий иш очган. Тахминан шунча чет эллик фуқароларнинг Россия Федерациясига кириши тақиқланган.

Вилоятдан 1217 нафар чет эллик фуқаро чиқариб юборилди, бу 2021 йилга нисбатан 3 баробар кўпдир. Депортация ҳақида 142 та қарор қабул қилинган.

“Ўтган йил якунларига кўра, чет элликлар томонидан жиноий ҳаракатлар кучайганини қайд этмоқдамиз. Ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг сезиларли даражада кўпайиши гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ. Департамент томонидан гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш бўйича мақсадли олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда.

Бир ярим минг гиёҳвандлик бўйича жиноятларни содир этган 270 нафардан ортиқ хорижлик аниқланди. 2021 йилнинг шу даврига нисбатан бу  207 фоиз кўп ҳолат. Бундан ташқари, аниқланган шахслар сони Урал [федерал] округида фош этилган жиноятчиларнинг ярмидан кўпини ташкил этади”, — деди Михаил Скоков.

Хорижлик фуқаролардан 250 кг дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди, тақиқланган моддалар  2021 йилга нисбатан қарийб 4 баробар кўпдир. Вилоятда мусодара қилинган гиёҳвандлик воситалари умумий миқдори бўлган  400 кг нинг 60%ни,  ташкил этди.

Натижада, Челябинск вилояти гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар сони бўйича Россияда учинчи, Урал федерал округида эса биринчи ўринда туради, деб хабар беради Еanews.ru.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya