Maqola

688 07/12/2023

“Сбербанк”га тегишли “Юmoney” хизмати энди чет эл фуқароларига масофадан туриб банк ҳисоб рақамларини очиш ва карталарни олиш имкониятини беради. Карта виртуал бўлиши ва унинг пластик версиясини Россияга келганида Шереметьево аэропортида олиш мумкин.

Янги хизмат ҳақида “Сбербанк” бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Кирилл Царев маълум қилган. Хизмат чет эллик сайёҳларга Шереметьево аэропортида бир зумда “Мир” банк картасини олиш имкониятини беради. Карта чиқариш жараёни “Андроид” учун “Юmoney” иловаси орқали ҳамённи очиш, кейинчалик рўйхатдан ўтказиш, виртуал картани чиқариш ва идентификациядан бошланади.

“Чет эллик сайёҳлар “Мир” тўлов тизимининг банк картасини Шереметьево аэропортида тўғридан-тўғри етиб келиш зонасида олишлари мумкин. Ушбу хизмат “Сбер”нинг шўба корхонаси ва ҳамкори бўлган “Юmoney” финтех компанияси томонидан тақдим этилади”, — дейди Кирилл Царев. Карта чиқарилиши ва унга хизмат кўрсатилиши бепул, ариза бериш жараёни тез ва содда тарзда бўлади.

Дастлаб “Сбербанк” ушбу картани хитойлик сайёҳлар учун ишлаб чиққан, бироқ Туроператорлар ассоциацияси маълумотларига кўра, у нафақат хитойлик сайёҳлар, балки турли мамлакатлар, жумладан Қозоғистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Арманистон, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан келган меҳмонлар орасида ҳам тарқалди.

2023 йилнинг ёзида Visa ва Mastercard халқаро тўлов тизимлари Россияни тарк этган эди ва “Юмoney” хизматининг янги ташаббуси Россияга келаётган хорижий фуқаролар учун қулай тўлов турини тақдим этиш имконини беради.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya