Мақола

991 12/05/2023

Ноқонуний муҳожирлар АҚШ чегарасини кесиб ўтишни кутиш вақтида вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган.

CNN телекомпаниясининг хабарига кўра, 155 000 муҳожир Мексика ҳудудидан АҚШга киришни кутмоқда.

Мексиканинг АҚШ билан чегарага яқин жойлашган шимолий штатларига 155 минг муҳожир ёпирилган. Ноқонуний муҳожирлар вақтинчалик бошпана ва кўчаларда жойлашиб олган.

Бугун, 11 май куни АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп томонидан киритилган “42-бўлим” қонунчилик ҳужжатининг амал қилиш муддати тугайди. Бу COVID-19 кўп тарқалган мамлакатлардан  келган ноқонуний муҳожирларни Қўшма Штатлардан чиқариб юборишга рухсат берар эди.

“42-қисм”нинг тугаши Мексикадан мигрантлар оқими кескин ортишига  олиб келиши кутилмоқда. Куни кеча Пентагон хавфсизликни таъминлаш учун АҚШнинг жанубий чегарасига 1500 нафар аскарини жойлаштириши маълум бўлди.

Техас губернатори Грег Эбботт эса Мексика чегарасига 150 минг аскар жўнатишга чақирди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация