Maqola

1 830 29/12/2023

Россия президенти Владимир Путин мигрантларни депортация қилишнинг янги қоидалари ҳақидаги қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий порталида эълон қилинди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилиб, унга кўра, мамлакатдан чиқариб юборилиши лозим бўлган мигрантлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар махсус муассасаларда 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга сақланиши мумкин.

Бундан ташқари, ҳужжат депортацияни агар суд депортацияни шахсий ҳаётга ҳурмат ҳуқуқини чекловчи чора деб ҳисобласа, шунингдек бошқа давлат мазкур шахсни қабул қилишдан бош тортса, 50 минг рублгача жарима ёки 200 соатгача мажбурий иш билан алмаштиришга имкон беради. Бундан ташқари, қарор қабул қилишда мигрантнинг касби, даромад даражаси, оилавий аҳволи, мамлакатда уй-жойи мавжудлиги ва Россия фуқаролиги учун ҳужжатларни топширилиш факти ҳисобга олинади.

Қонун лойиҳаси Давлат Думасига Россия ҳукумати томонидан 2017 йилнинг ноябрида кўриб чиқиш учун таклиф қилинган эди. Орадан олти йил ўтиб, 2023 йил 15 декабрда парламент қуйи палатаси мазкур ҳужжатни учинчи ўқишда қабул қилди.

Президент ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш (СПЧ) аъзоси Кирилл Кабановнинг сўзларига кўра, қонун Россия ҳудудини тарк этиш учун жойи йўқ бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан инсоний муносабатни таъминлашга қаратилган. Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, ноқонуний мигрантлар учун депортацияни жарима билан алмаштириш режалаштирилмаган.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг тўғридан-тўғри мулоқот  якунларига кўра, мигрантлар мавзуси бўйича қатор кўрсатмалар берилишини маълум қилганди. Кремл вакили бу мавзу долзарб эканлигини ва бу борадаги масала кун тартибида эканлигини таъкидлади. У давлат раҳбари муҳожирларга нисбатан мутаносиб позицияга амал қилишини таъкидлади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya