Maqola

257 09/01/2024

Бир неча кундан бери устоз Мубашшир Аҳмадни таниган ва танимаган ватандошларимиз домланинг Туркия полицияси томонидан олиб кетилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бугун “Azon Global” сайтида рамий баёнот берилди. Баёнотда шундай дейилади:

“Azon Global” ахборот таҳлилий портали асосчиси, устозимиз Мубашшир Аҳмад 2023 йилнинг 28 декарь куни тонгда Туркия Ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида олиб кетилди.

Дастлаб қандайдир англашилмовчилик бўлгани, шу боис оммани беҳуда ташвишга солиш керак эмаслиги каби мулоҳазалар билан бу ҳақда кенг оммага хабар берилмади. (Ижтимоий тармоқларда ўша кунлари айланган гапларга порталнинг расман алоқаси йўқ.)

Ундан кейин, Устоз Мубашшир Аҳмадга қўйилаётган айбловлар умуман асоссиз экани, бу ҳол дастлабки суриштирувдаёқ аниқланишига ва устозни қўйиб юборилишига қатъий ишонч бор эди. Аммо, афсуски, вазият ундай бўлиб чиқмади.

Туркия қонунлари бўйича гумонланувчини 3 кундан ортиқ тутиб туриш мумкин эмас, шу муддат ичида қўйилаётган айб исботланса, Адлия идораларига ўтказилиши, исботланмаса, чиқариб юборилиши лозим. Баъзан чет эллик шахсларни қайтариб юбориш (депортация) марказларига ўтказишади ва у ердан ўз ватанига жўнатишади ёки озод қилишади.

Дастлабки суриштирувларда, табиийки, Устоз Мубашшир Аҳмадга қўйилаётган айблов ўз исботини топмади. Қайтариб юбориш (депортация) марказларига ўтказилган домлани орадан шунча кун ўтиб ҳам тутиб туришгани тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Албатта, бу ҳодиса содир бўлган куниданоқ адвокатлар ҳаракатларини бошлашган ва бошқа барча керакли чора тадбирлар кўрилмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya