Мақола

1 156 02/09/2023

Россияда қурилиш соҳасида ишчилар етарли эмас. «РБК-Недвижимость» ҳисоб-китоблари бўйича, 2022 йил июль ойига нисбатан соҳада резюмелар сони 9 фоизга қисқарган, очиқ бўш иш ўринлари сони эса қарийб 45 фоизга ошган.

Қурилиш соҳаси илгари ҳам кадрлар этишмаслигига дуч келган эди. Муаммо кўпинча чет эл фуқароларини ишлашга жалб қилиш орқали ҳал қилинарди. Улар асосан Марказий Осиё минтақаси давлатларидан ташриф буюрганлар бўлган. Бироқ ҳозирда муҳожирларнинг Россияга бориш қарорига Америка валютасининг курси кучли таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирги кунда хорижлик қурувчилар учун ўртача иш ҳақи 300 дан 400 долларгача.

«Капитал Развитие» компанияси раҳбари Тимур Лакеевнинг сўзларига кўра, мамлакатда янги уй-жой қурилиши ҳажми ошган, ишчилар сони эса камайган. Чиқиб кетиш қисман сафарбарлик эълон қилиниши билан бошланди. Ишчиларнинг қарийб 15 фоизи уйларига – Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонга қайтди.

Шунингдек, «Голос.Девелопмент» раҳбари Сергей Пахомов, қурилишда кадрлар етишмаслигининг учта сабабини айтади. У Россиядаги “демографик чуқурлик”, Марказий Осиё қурилиш ишчиларининг чиқиб кетиши ва маҳаллий мудофаа саноатининг бошқа соҳалардан мутахассисларни олиб қўйишига ишора қилади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация