Мақола

2 318 16/03/2023

Чегарачилар исириқ олиб ўтаётганларни аэропортдан чиқиш жойида ушлашди. Россияга олиб кириш тақиқланган ўтни олиб келган ўзбекистонликлар 3 йилдан 7 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Россия божхоначилари Ўзбекистондан 44 кг доривор қуруқ исириқ (гармала) олиб кирилишини тўхтатиб қолишди. Бу ҳақда “Домодедово” аэропорти матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, исириқ Самарқанддан Москвага учаётган уч нафар ўзбекистонликнинг юкидан топилган. Россияда тақиқланган ўсимлик Ўзбекистон фуқаролари Домодедово аэропортининг “яшил” йўлагидан ўтганида топилган.

Экспертиза натижаларига кўра, исириқ таркибида Россия Федерациясида муомаласи чекланган гиёҳвандлик моддаси бўлган “гармин” борлиги аниқланди, дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 229-моддаси 1-қисми (Гиёҳванд моддаларни ЕОИИ божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтиш) бўйича иш қўзғатилган.

Ўзбекистонликлар 3 йилдан 7 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Аввал ҳам Россияда бу ўсимликни чегарадан ўтказилишининг олдини олишганди. 2022 йил август ойида чегарачилар Ўзбекистондан келган контейнердан бир тоннадан ортиқ исириқ топишган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари гиёҳванд моддалар контрабандаси факти бўйича жиноий иш қўзғатди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация