Мақола

2 687 13/09/2023

“КамАЗ” манипуляторида Дзержинск полиция бўлимига ҳужум қилган ўзбекистонлик ҳақида хабар берган эдик. Маълум бўлишича, унинг Ички ишлар вазирлиги миграция бўлими устидан шикоятлари бўлган, деб хабар бермоқда «Ni Mash» телеграм-канали.

Эслатиб ўтамиз, 12 сентябрга ўтар кечаси 36 ёшли юк машинаси ҳайдовчиси Жонибек Жовлиев ўз техникаси ёрдамида бетон конус билан ички ишлар бўлимининг кириш эшиги ва деразаларини бузишга ҳаракат қилган эди.

Миграция бўлимида қасди бўлган Ўзбекистон фуқароси ички ишлар бўлимини йўқ қилмоқчи бўлмагани, лекин адашиб бошқа эшикни бузганини айтган.

Телеграм-канал маълумотига кўра, миграция бўлимига ҳужум қилишга унинг иш визаси муддати 3 октябрда тугаши ва янгисини олиш учун ариза беришга улгурмаслиги сабаб бўлган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация