Maqola

854 01/06/2022

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германияга ишга кетиш имкониятлари ҳақида маълумот берди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Германиянинг бир нечта иш берувчи ташкилотлари ўртасидаги келишувларга кўра, ҳозирги вақтда тиббиёт, меҳмонхона бизнеси, туризм, логистика каби соҳаларда бўш иш ўринлари таклиф этилмоқда. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов маълум қилди.

Унинг айтишича, бунинг учун немис тилини (CEFR) В1 ёки В2 даражада биладиган ҳамда соҳада тажрибага эга фуқаролар агентликка мурожаат қилишлари мумкин.

Таъкидланишича, тил билмаган мутахассис-номзодларни юқоридаги иш ўринлари учун кетишдан аввал чет тили ва касбий тайёрлаш имкониятлари ҳам мавжуд.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya