Maqola

743 26/07/2022

Чет элга кетган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сони жорий йилнинг январь-июнь ойларида 2021 йил якунларига нисбатан 20 фоизга ошди, деб хабар беради, Sputnik Ўзбекистон

Ташқи миграция масалалари агентлиги  маълумотларига кўра 2022 йил 1 январь ҳолатига чет эллларда меҳнат қилаётган 1,5 миллион нафар ўзбекистонликларнинг 1 миллиондан кўпи (63,7 фоизи) Россияда меҳнат қилишган.

Ўзбекистондан чет элга кетган меҳнат мигрантлари сони жорий йилнинг январь-июнь ойларида 2021 йил якунларига нисбатан 20 фоизга ошди, деб ахборот берди Республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

Ўзбекистон Республикасидан хорижга ишлаш учун кетганлар сони 1 миллион 800 минг кишини ташкил этди. Вазирлик ходимлари шундай рақамларни келтиришди.

Бунгача Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи миграция масалалари агентлиги январь-июнь ойларида ташкиллаштирилган тарзда ишга қабул қилиш чоғида 4 минг нафар ўзбекистонлик Россияга ишлаш учун кетгани, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 5,7 баравар кам эканлигини таъкидлаган эди.

Шу билан бирга, агентлик томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик ишлаётган ўзбекистонликларнинг 59 фоизи Россиядаги меҳнат бозорида вазиятнинг ўзгариб туришига қарамасдан, ҳозирча ватанига қайтишни режалаштирмаяптилар.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya