Maqola

913 29/07/2022

Фавқулодда вазиятлар ходимлари ёнғин сигнализацияси хостел раҳбарияти томонидан ўчирилган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Ёнғин 28 июль куни тунда, Москванинг “Алма-Атинский” кўчасида жойлашган хостелнинг биринчи қаватида содир бўлган. Ҳодисага электр тармоғидаги носозлик сабаб бўлгани айтилмоқда, деб хабар беради ТАСС.

ТАCC маълумотларига кўра, ёнғин ҳудудидан 200 нафар фуқаро эвакуация қилинган ва 8 нафари қутқариб олинган. 8 нафар шахс ҳалок бўлган, аниқланишича уларнинг барчаси муҳожирлар бўлишган ва ҳозирда уларнинг фуқаролиги аниқланмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Андрей Румянцевннинг маълум қилишича, хостел деразаларига ўрнатилган панжаралар сабабли одамларни қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган.

Айтилишича, бу бино аввалдан хавфсизлик талабларига жавоб бермаган. Ушбу ҳудудда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш бўйича сўнгги текшириш жорий йилнинг июнь ойида ўтказилган. Шу текширув натижасида еттита қоидабузарлик, жумладан, “Фавқулодда чиқиш” жойи билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар аниқланган ва бош директорга огоҳлантириш берилган.

Ҳодиса гувоҳларининг ТАCC га маълум қилишича, ёнғин вақтида хостелнинг “Фавқулодда чиқиш” йўлаги ёпиб қўйилган.

Фавқулодда вазиятлар ходимларининг маълум қилишларича, ҳалок бўлганларнинг барчаси хостелда яшашган ва ёнғин вақтида ухлаётган бўлишган. Уларнинг ўлимига ёнғин вақтидаги заҳарли газлар сабаб бўлган.

Ҳолат бўйича Россия Федерацияси Тергов қўмитаси томонидан жиноий иш қўзғатилди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya