Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Бош бошқармаси 2023 йил август ойи охирида ҳуқуқ-тартибот идоралари кийимидаги шахс ва қурилиш ишчиларининг кўчада тушлик қилаётгани тасвирланган видеони текширишни бошлайди.
Санкт-Петербургда олингани тахмин қилинаётган видеода махсус форма кийган одам таом солинган қутиларни тепгани, озиқ-овқатларни ерга тўккани тасвирланганди.
“Видеода акс эттирилган вазият асосида ички текширув белгиланди, унинг натижасида воқеа иштирокчилари ва ҳолатлари аниқланади. Текширув натижаларига кўра амалдаги қонунчиликка мувофиқ қарор қабул қилинади”, — деб хабар беради информация ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи В. Степченко.
Ушбу видеода ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими ўз мансаб ваколатларини ошириб юборган бўлиши мумкин – маҳсулотларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ вазиятда ходим фақат савдо объектини мусодара қилиш ҳуқуқига эга, деган Рўйхатга олиш, тугатиш, банкротлик ва юридик вакиллик бўйича юристлар уюшмаси вице-президенти Владимир Кузнецов. Унинг фикрича, ходим фақат интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Москвадаги ўзбек диаспорасининг 11 сентябрь куни “Единая Россия” партияси раиси, Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевга мурожаат қилишига шу видео сабаб бўлгани эҳтимол, деб ёзади “Ведомости”.
Мазкур жамоат ташкилоти қонунчилик даражасида иш берувчиларга ўз меҳнат муҳожирларини овқатланиш жойлари билан таъминлаш мажбуриятини юклашни таклиф қилди.
Бундай жойларнинг йўқлиги меҳнат муҳожирлари ва Россия фуқаролари учун ноқулайлик туғдирмоқда, дейилади мактубда. Иш жойларида озиқ-овқат билан таъминлаш қурилиш ишчилари озиқ-овқат сотиб олишга мажбур бўладиган ўз-ўзидан пайдо бўладиган кўча савдо нуқталарининг пайдо бўлиши сабабларини ҳам бартараф этади, дейди ўзбек диаспораси раҳбари Баҳром Исмоилов.