Maqola

1 059 09/03/2023

Россия божхоначилари Қозоғистон билан чегарадаги назорат-ўтказиш пункти яқинида 17 тонна носвой солинган юк машинасини тўхтатишди.

Қирғизистон фуқароси бўлган ҳайдовчи Россияга 500 қоп носвой олиб кирмоқчи бўлган.

Шу билан бирга, у ходимларни ҳеч қачон носвой ҳақида эшитмаганига ишонтирди, шунчаки боғ учун оддий ўғитларни етказиб бераётганини айтди. Ҳужжат бўйича «ёғоч қириндиси ва тамаки хом ашёси» ортилгани айтилган  машинадаги юклар  якка тартибдаги тадбиркорлар ва бир қанча бозорларга етказиб берилиши зарур бўлган.

Россия Федерал божхона хизматининг матбуоти хабарига кўра, машинадаги юк намуналари экспертиза учун топширилган ва юк машинасида оддий носвой борлиги аниқланган.

Юкнинг умумий қиймати 25,5 миллион рублга баҳоланган ва Қозоғистонга қайтариб юборилган, дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2013 йил 23 февралда имзоланган «Фуқароларнинг соғлиғини тамаки тутуни таъсиридан ва тамаки истеъмолининг оқибатларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Федерал қонунда мамлакатда носвойнинг ҳам улгуржи, ҳам чакана савдолари тақиқланган. Бу ҳақда K-News.kg нашри ёзмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya