Мақола

704 17/01/2023

Норезидентлар ва чет эл фуқароларига республикадан 5 минг доллардан, Қирғизистон резидентлари ва фуқароларига эса 10 минг доллардан кўп бўлмаган нақд пул олиб чиқишига рухсат берилди.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси мамлакатдан нақд хорижий валютани олиб чиқишга вақтинчалик чеклов жорий қилди. Бу ҳақда республика ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

“Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилингунга қадар Қирғизистон Республикасидан нақд хорижий валюта олиб чиқишни вақтинчалик тақиқлаш белгиланди. Молиявий барқарорликни таъминлаш, иқтисодий хавфсизлик, ички валюта бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш, шунингдек, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш мақсадида тегишли қарорни Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров имзолади”, – дейилади хабарда.

Матбуот хизмати маълумотларига кўра, норезидентилар ва чет эл фуқароларига нақд 5 минг доллардан, Қирғизистон резидентлари ва фуқароларига эса 10 минг доллардан кўп бўлмаган миқдорда нақд пул олиб чиқишга рухсат берилган.

“Қирғизистон Республикаси резидентлари ва фуқаролари 10 000 АҚШ долларидан ортиқ миқдорда  валюта олиб чиқиб кетса, белгиланган лимитдан ошиб кетган сумманинг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади”. – дейилади хабарда.

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан Қирғизистоннинг  чегара хизмати ва Давлат божхона хизматига нақд долларнинг олиб чиқиб кетилишининг олдини олишга қаратилган зарур чора-тадбирларни кўриш топширилди.

Ўтган йилнинг баҳоридан Қирғизистондаги айирошлаш шохобчалари ва тижорат банкларида нақд доллар тақчиллиги кузатилган, деб ёзади ТАСС.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация