Мақола

952 23/09/2022

Авиаташувлар Sukhoi Superjet 100 ҳаво кемаларида амалга оширилади. Парвоз вақти – 3 соату 40 минутни ташкил этади.

Россиянинг «ИрАэро» авиакомпанияси “Самарқанд” халқаро аэропортидан Татаристон пойтахти – Қозон шаҳрига янги йўналиш очди.

20 сентябрдан бошлаб Самарқанддан ва ортга рейслар бир ҳафтада бир марта, сешанба кунлари амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати ҳабар беради.

Октябрь ойи охиригача баҳор-ёз мавсуми доирасида самолётлар Самарқанддан Қозонга маҳаллий вақт билан соат 18:30 да парвоз қилади. Авиаташувлар Sukhoi Superjet 100 ҳаво кемаларида амалга оширилади. Парвоз вақти – 3 соату 40 минутни ташкил этади.

Россиянинг «ИрАэро»авиакомпанияси 1999 йилда ташкил этилган ва Иркутск халқаро аэропортида жойлашган. Компания парки Airbus A319, Superjet 100, Bombardier CRJ-200LR ва шунингдек “Антонов” йўловчи ва юк ташувчи самолётларидан иборат.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация