Мақола

1 392 26/06/2023

Иркутск вилоятидаги Ковикта конида 300 га яқин ишчи муштлашган.

Иркутск вилоятидаги Ковикта конида оммавий муштлашув юз берди, деб хабар бермоқда Baza телеграм канали. Манбага кўра, 23 июн куни кечқурун Қирғизистон фуқаролари ошхонага кираверишда Тожикистон фуқаролари билан жанжаллашган. Можаро навбат туфайли юзага келган.

Жанжал жойида бартараф этилмаганидан кейин Қирғизистон фуқаролари тожикистонликлар яшовчи вагончаларга ўтган. Оқибатда 300 нафар ишчи муштлашган. Муштлашувдан кейин 9 киши касалхонага ётқизилган.

Терговчиларнинг фикрича, улар муштлашувнинг энг фаол иштирокчилари бўлган. Полиция текширув ўтказмоқда.

Июн ойи бошида Москвадаги Терлецкий боғида оммавий муштлашув содир бўлганди – икки гуруҳ битта мангал талашиб жанжаллашишган. Можаро натижасида бир кишига тиббий ёрдам кўрсатилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация