Мақола

593 16/10/2023

Исроил ҳукумати ҳарбий ҳаракатлар  чоғида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани, Марказий Осиёнинг ушбу республикасининг яна тўрт нафар фуқароси бедарак йўқолганлар рўйхатида эканлиги ҳақида хабар берди.

Ўзбекистон бу маълумотларга ҳозирча жавоб бергани йўқ. 11 октябр куни Исроил-Фаластин можароси авж олганининг тўртинчи кунида Ўзбекистоннинг Тел-Авивдаги элчихонаси террорчилар томонидан асирга олинган Ўзбекистон фуқаролари ҳақидаги “айрим ОАВда тарқалган” маълумотлар тасдиқланмаганини маълум қилган эди. Аниқлик киритилишича, дипломатик миссия Исроилдаги ватандошларни тезкор рўйхатга олиш ишларини олиб бормоқда.

15 октябр куни Холон технология институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Исроилдан Тошкентга учиб келган. Элчихона эвакуация қилинган талабаларнинг аниқ сонини маълум қилмаган ва келажакда улар хориж университетида онлайн тарзда дарсларга қатнашишларини қўшимча қилган.

Исроил ҳукумати бир нафар Қозоғистон фуқароси бедарак йўқолганини хабар қилган, бироқ Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги бу маълумотни рад этганди. Департамент матбуот котиби Айбек Смадияровнинг сўзларига кўра, Исроил расмийлари йўл қўйилган хато учун аллақачон узр сўрашган.

Маълумотларга кўра, жами 148 нафар хорижлик ҳалок бўлгани тасдиқланди, яна 143 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

7 октябр куни Хамас жангарилари Исроил ҳудудига йирик ракета ҳужуми уюштириб, Ғазо сектори билан чегарадош ҳудудларга бостириб кирди. Тел-Авив оғир артиллерия ва самолётлардан фойдаланган ҳолда жавоб операциясини ўтказди. Шу пайтгача томонлар курашни тўхтатгани йўқ.

15 октябр ҳолатига кўра, можарода исроилликлардан камида 1400 киши ҳалок бўлган ва 3500 киши яраланган. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бу томонда ҳалок бўлганлар сони 2600 кишидан ошган, Ғазо секторининг ўн мингга яқин аҳолиси жароҳатланган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация