Мақола

610 31/10/2022

Жорий йилнинг 9 ойида 395 мингдан ортиқ Россия фуқароси Ўзбекистонга келди, уларнинг 80,5 фоизи ички ишлар органларида рўйхатга олинган. Айни пайтда, россияликларнинг ярмидан кўпи сўнгги уч ой ичида кириб келган.

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 395,11 мингдан ортиқ Россия фуқароси туризм мақсадида келган, бу ўтган йилнинг шу даврига (190,5 минг) нисбатан 2,1 баробар кўпдир. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Кетганлар ҳақида маълумотлар берилмаган. Келганларнинг 55,9 фоизи ёки 220,7 минг нафари эркаклар, 44,1 фоизи ёки 174,4 минг нафари аёллардир.

Февраль ойидан буён Ўзбекистонга келаётган Россия фуқаролари сони ортиб бормоқда, бироқ уларнинг аксарияти — 209,5 минг (53%) охирги уч ойда келган. Биргина сентябрь ойида 78,3 минг россиялик чегарани кесиб ўтган.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга келган Россия фуқаролари сони

Ойлар Барча келганлар эркаклар аёллар
январь 16 604 10 381 6 223
февраль 14 173 9 170 5 003
март 24 625 14 589 10 036
апрель 29 284 16 407 12 877
май 47 493 26 249 21 244
июнь 53 421 28 169 25 252
июль 61 608 31 903 29 705
август 69 648 35 607 34 041
сентябрь 78 254 48 213 30 041

Жума куни ЎзА ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига таяниб, тўққиз ой ичида мамлакатга 318 156 нафар россиялик келганини маълум қилди.

Давлат статистика қўмитасининг «Газета.uz»га аниқлик киритишича, ИИВ статистик маълумотларида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган Россия фуқаролари назарда тутилган бўлса, қўмита чегарани кесиб ўтган барча фуқароларни ҳисобга олади.

Мамлакатга кирувчи россияликлар кирган кундан бошлаб 15 кун ичида рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод қилинган (июнгача бу муддат 7 кун эди), сўнгра улар ички ишлар органларида рўйхатдан ўтишлари керак. Миграция бошқармаси 210 902 нафар эркак ва 107 254 нафар аёлни рўйхатдан ўтказган. Шундай қилиб, Россия фуқароларининг 80,5 фоизи Ўзбекистонда 15 кундан ортиқ бўлган ёки бўлишда давом этмоқда.

Йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 128 981 нафар россиялик, яъни ҳар ойда ўртача 21,5 минг РФ фуқароси рўйхатга олинган. Сўнгги уч ой ичида эса ўртача кўрсаткич 3 баробарга ошди.

Хусусан, 189 175 нафар Россия фуқароси ёки деярли 60 фоизи фақат охирги уч ойда, яъни ойига ўртача 63,1 минг киши рўйхатга олинган. Июль-август ойларида 121 757 эркак ва 67 688 аёл рўйхатдан ўтган. Бу ҳақда “Газета.уз” нашри хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация