Maqola

5 010 15/12/2023

Калугада қўшни давлатлардан келган муҳожирларга ҳужум қилган 10 нафар ўсмир қўлга олинди, деб ёзади Baza телеграм канали. Уларнинг тўдасида ижтимоий тармоқларда муҳожирлар билан мулоқот қилиб, уларни учрашувларга таклиф қиладиган қиз ҳам бўлган.

Жабрланувчи белгиланган жойга етиб келганида, ўсмирлар тўдаси уни калтаклаб, видеога олишган. Гуруҳ етакчилари 16 ёшли икки ўсмир – мактаб ўқувчиси ва талаба бўлган.

Уларнинг нияти “славян бўлмаган миллат вакилларини жисмонан йўқ қилиш” бўлгани аниқланди. Интернетда калтакланган муҳожирлар акс этган видеолар жойлаштирилиши учун  иккита телеграм канали очилган. Тергов шуни кўрсатдики, олти ой ичида ўсмирлар камида саккизта жиноятни амалга оширган. Жабрланганлар орасида Ўзбекистон, Тожикистон ва Арманистон фуқаролари бор.

Тинтув чоғида ўсмирлардан пичоқлар, тўппончалар, портловчи моддалар ясаш бўйича йўриқномалар, шунингдек, Россияда тақиқланган экстремистик ташкилотнинг рамзлари борлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 282.1-моддаси билан экстремистик жамиятни ташкил этиш бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya