Maqola

735 05/12/2023

Красноярскнинг Ленин туманидаги савдо мажмуасида ўтказилган рейд натижасида полиция ходимлари 114 нафар чет эл фуқаросини қўлга олган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан уларнинг ҳар бири маълумотлар ва бармоқ излари бўйича, шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга алоқадорлиги текширилди.

Ўтказилган рейд натижасида Россия фуқаролигини олган 13 нафар хорижлик фуқароларга ҳарбий комиссарлик ходимлари томонидан чақирув қоғози топширилди, деб хабар беради ИИВ вилоят бўйича бош бошқармаси. Полициянинг аниқлик киритишича, аввал ҳибсга олинганлар ҳарбийлар рўйхатидан ўтиш ҳақидаги қонуний талабга эътибор бермаган. Яна олти киши ҳарбий рўйхатга олиш учун йўлланма олди.

Умуман олганда, полиция савдо мажмуасида 153 нафар ходимнинг миграция қонунчилиги талабларига мувофиқлигини текширган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya