Maqola

1 134 07/01/2023

Краснодарда чет элликларнинг Россия фуқаролигини олиш учун сохта никоҳдан ўтиш ҳолатлари аниқланди. Бундай вазиятда чет эллик фуқаролар мамлакатдан чиқариб юборилади.

Краснодар ўлкасига хорижий мамлакатлардан келган мигрантларнинг аксарияти Россия фуқаролигини олиш учун Кубань аҳолиси билан оммавий равишда турмуш қуряпти. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Краснодар ўлкаси бўйича бош бошқармаси хабар берди. 2022 йилнинг ўзида вилоятда 50 та сохта никоҳ ҳолати аниқланган.

“Сохта турмуш ўртоқлар “умр йўлдошлари”га оид оддийгина саволларга ҳам жавоб бера олмайдилар. Бу одатда сохта эр ёки хотин фуқароликка ариза бериш учун келганида аниқ бўлади”, – деб таъкидлайди вазирлик матбуот хизмати. Манбаага кўра, бу ҳолатда қўшимча текширувлар ўтказилади –унутмангки, бундай қоидабузарлик ноқонуний миграцияни билдиради.

“Қонунга кўра, бошқа давлат фуқароси турмуш ўртоғи билан яшаш пайтида ўзи сотиб олган мол-мулкини талаб қилишга, шунингдек, эр ёки аёлнинг бири кредит олган тақдирда, ажрашгандан сўнг бу қарзларни тенг тўлаши керак бўлади”,- деб огоҳлантиради Краснодар ўлкаси прокуратураси. Маълум қилинишича, ҳар икки томон – Россия  Федерацияси фуқароси ҳам, чет эллик фуқаро ҳам соҳта никоҳ учун жавобгар ҳисобланади.

Сохта никоҳ ҳолати аниқланганда, чет эллик фуқароларни жарима тўлаш, паспортдаги фуқаролик муҳрини бекор қилиш ва шунингдек, ўз ватанларига чиқариб юбориш чоралари кутади.

Никоҳ судда ҳақиқий эмас, деб топилса, вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП) ва яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) ўз қонуний кучини йўқотади. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон ёзмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya