Мақола

2 121 12/10/2023

Журналист қонун лойиҳасини қаттиқ танқид қилиб чиқди.

Журналист Максим Шевченко яқинда «Справедливая Россия — За правду» партияси таклиф қилган Мигрантлар меҳнатини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ўта шовинистик, миллатчи ва Россия маданиятини шарманда қилувчи лойиҳа, деб атади. Бундан ташқари, у ушбу қонун лойиҳаси ижтимоий ва иқтисодий маънода ҳам бефойда ҳисобланишини таъкидлаган.

“Мигрантларни тақиқлаш нима дегани? “Мигрантлар” сўзи билан кимлар тушунилади?

Мен Тула депортацион марказида ўтирган уч нафар миллати рус бўлган ўзбекистонлик фуқароларининг иши билан шуғуллангандим. 2020 йилда улар менга мурожаат қилиб, уларга ўз ватанларига қайтишга ёрдам беришни сўрашди. Улар – икки опа-сингил ва укаси Тулада қора ишларда ишлашган. Ота-оналари Чилонзорда яшашади. Уларга пандемия пайтида уйга кетиш учун чипта олиб беришмаган, қимматлигидан ўзлари олишолмаган. Бу руслар ҳеч қандай ҳукмсиз қамоқхонада ушлаб турилган.

Сергей Мироновнинг ушбу қонун лойиҳасига ирқий ва этник ўзгартиришлар киритиши лозим: Марказий Осиёдан келган руслар ишлаши мумкин экан-у (у ерда бир неча миллион руслар ва украинлар бор), аммо ўзбеклар, тожиклар, тожиклар, қирғизларга мумкин эмас эмиш. Миронов, шубҳасиз, айрим этник ирқий камситишни кўзлаган, шекилли. Агар шу Россия “адолатли” деб номланса, унда шундай Россияни жин урсин, ўшандай  “адолат”и билан!

Бундан ташқари, Миронов Россияни малакали шифокорлардан маҳрум қилмоқчи. Менинг дўстим – Россия Россия онкологлар уюшмасининг етакчиларидан бири бўлган профессор. У асли Душанбедан, Каширкадаги Онкология марказида ишлайди, Россиядаги энг обрўли шифокорлардан бири. У тожик, отаси тиббиёт академиги эди, энди  у ҳам муҳожирми? Миронов малакали онкологни Россияда ишлашдан тақиқламоқчи! Шунингдек, кўплаб грузинлар, арманлар ҳам бор.

Популистик мақсадлари учун лойиҳа муаллифлари Марказий Осиёдан келган мусулмонларга бармоқларини бигиз қилиб кўрсатишади. Аммо юқори малакали шифокорлар, ажойиб дарс бераётган ўқитувчилар бўлган украиналикларни нима қиламиз?

Яқинда мен бир ўзбек билан суҳбатлашдим. У тўртта тилда гапира олади, ўзбек диаспорасини бошқаради, МГИМО битирувчиси. Мироновнинг сўзларига кўра, у мигрант, шунинг учун, унинг ҳам ишлаши тақиқланади!

Ўйлайманки, Сергей Мироновнинг ҳам Россия, рус маданияти ва соғлом фикрни уятга қўядиган гап-сўзлардан кўра, нафақага чиқиб дам олиш, ҳордиқ чиқариш вақти келди”, деб мулоҳазаларини билдирди Максим Шевченко.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация