Maqola

1 249 07/11/2023

Нижний Новгородда 8-синф ўқувчиси 7-синф ўқувчисини калтаклаган, чунки бунгача ўша 7-синф ўқувчиси 5-синф ўқувчисини худди шундай ҳолатда дўппослаган экан. Бунақа воқеалар Россия ва бошқа мамлакатлардаги мактабларда ҳар куни юзлаб содир бўлади. Бироқ тасаввур қилинг-а, Россия Федерацияси СК раиси Бастрикиннинг шахсан ўзи бу “оламшумул” ишни ўз назоратига олади ва у “НТВ” томонидан ёритилади! Нега биласизми? Чунки 8 ва 5-синф ўқувчилари Тожикистон фуқароси бўлиб, отаси асли тожикистонлик Россия фуқароси, рўйхатдан ўтган манзилида яшамайдиган, онаси эса Тожикистон фуқароси бўлиб, рўйхатдан ўтиш муддатидан ошиб кетган “ўта хавфли жиноятчилар”. Натижада, оила камера олдида кечирим сўрашга мажбур этилди, онаси депортация қилинди ва ота ҳам ягона тўғри қарор – Россияни тарк этди.

Урушқоқ ўқувчининг мигрант отаси унинг оиласини тинч қўйишни сўраб, унинг оиласи Россияни имкон қадар тезроқ тарк этишини хоҳлашини таъкидлаган.

Унинг сўзларидан айтаётганлари  кечирим сўраш эмаслиги аён бўлади. “Тўғриси, бизни тинч қўйинглар, биз бу ердан кетамиз. “Миллатчилигингиздан, қонунингиздан, ҳамма нарсангиздан кетамиз”, дейди у.

Аммо болаларни Россияга умуман олиб келмаслик ва ўз ватанларини патент нархига сотмаслик тўғрироқ қарор бўлса керак!

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya