Мақола

1 366 10/12/2022

Мариуполни тиклаш учун Россия қурилиш компаниялари томонидан юборилган тожикистнлик мигрантлар иш берувчилар уларга ваъда қилинган маошнинг ярмини бериб, алдаганини айтишди, деб хабар беради “Озодлик” радиосининг тожик хизмати(Радио Озоди).

Россиянинг бир қанча қурилиш компаниялари аввалроқ тожикистондан келган мигрантларга Мариуполдаги реконструкция ишларидан пул ишлашни таклиф қилишган. Мариуполга қурувчиларни жўнатишда Тожикистон қурилиш компаниялари ҳам иштирок этмишган. “Озоди” радиосига кўра, тожикистонлик мигрантларнинг бир қисми у ерда ярим йилдан бери ишлашади, баъзилари шаҳарга бир ой олдин келган. Ишлашга рози бўлганларга ойига 130 дан 250 минг рублгача пул тўлаш, шунингдек, уй-жой ва кунига уч маҳал овқат бериш ваъда қилинган.

Аслида мигрантларнинг сўзларига кўра, улар Мариуполдаги меҳнати учун 60-70 минг рублдан олади.

20 ёшли мигрант Суннатулло Мариуполда бир ойдан кўпроқ вақт давомида ишлаган. “Бизга 120 минг рубль маош ваъда қилишди ва биринчи қисмини ҳар ойнинг 15-кунида олишимиз мумкинлигини айтишган. Ярим ой давомида менга 45 минг рубль тўлашди. Вақтинчалик уй-жой ва кунига уч маҳал овқат беришни ваъда қилишди.

Уй-жой расво, таомлар эса сифатсиз. Кўпчилик мигрантлар иш берувчилар иш ҳақини тўлиқ  тўламасликларидан шикоят қиладилар”, деди у. Суннатулло Мариуполни тарк этиш ниятида эканлигини айтди.
Яна бир тожикистонлик мигрант-ишчи Исонинг айтишича, Мариуполда ишлаган беш ой вақти давомида  маошини сира ўз вақтида олмаган.Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси аввалроқ “Озоди” радиосига Россия расмийларидан Мариуполни тиклаш учун тожикистонликларни юборишга оид ҳеч қандай расмий хабар олмаганини айтган эди. Бунгача дипломатик миссия Тожикистон фуқароларидан Украинанинг хавфли ҳудудларига бормасликни сўраган.

Украина президенти Мариуполда шу йилнинг май ойида рус қўшинлари барча биноларнинг 95 фоизини вайрон қилганини ва у “нафақат Украина, балки Европадаги энг йирик шаҳарлардан бири” эканини айтган.

Манбаа:“Настоящее Время” нашри.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация