Мақола

1 511 17/03/2023

Россияда мигрантларнинг 40 фоизи ноқонуний ишлайди, шу муносабат билан меҳнат бозорини тартибга солиш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда Россия Федерацияси Меҳнат ва бандлик федерал хизмати раҳбари Михаил Иванков Санкт-Петербургда бўлиб ўтган “МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида халқаро миграция жараёнларини тартибга солиш” мавзусидаги халқаро конференция давомида маълум қилди.

“Биз меҳнат бозорини қонунийлаштириш мумкин эмас, деган фикрга қўшилмаймиз. Бунинг йўли – оқимни шаффоф қилиш, шунингдек, иш берувчиларни қимматли кадрлар билан таъминлаш”, — деди Иванков.

У меҳнат ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга муҳтож бўлган иш берувчилар, мамлакат иқтисодиёти, шунингдек, меҳнаткашларнинг манфаатларини ҳисобга олиш имконини берувчи меҳнатни тартибга солиш механизмларини яратиш муҳимлигини айтди. Иванков ҳозирда бундай шароит яратилмаганини таъкидлади.

Муаммони давлат томонидан тартибга солишнинг у ёки бу шаклини яратиш, фаолият учун оддий, аммо мажбурий шартларни жорий этиш орқали ҳал қилиш мумкин. Хусусан, меҳнат мигрантларига уларнинг меҳнат ҳуқуқлари мавжудлиги ҳақида тушунтириб бериш керак.

Иванковнинг сўзларига кўра, 2022 йилда чет эллик ишчилар ҳуқуқларининг бузилиши бўйича бор-йўғи 300 та шикоят тушган.

Аввалроқ “ФедералПресс” Россияда кадрлар танқислиги  ортгани ҳақида хабар берган эди.

Манба: fedpress.ru

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация