Мақола

917 20/01/2022

Эндиликда “Госуслуги” орқали мигрантлар билан меҳнат шартномасини тузганлик ёки бекор қилинганлик тўғрисида Ички ишлар вазирлигига хабарнома юбориш мумкин. Бу ҳақида, Россия рақамли ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда.

“Госуслуга” “Меҳнат мигрантлари учун хабарномалар” хизматини ишга туширди. Унинг ёрдамида Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларига электрон хабарномалар юбориш мумкин. Жумладан: чет эл фуқаролари билан меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш тўғрисида; юқори малакали мутахассис бўлган чет эл фуқароларига иш ҳақи тўлаш мажбуриятлари тўғрисида хабарнома жўнатиш мумкин бўлади, – дейилади хабарда.

Вазирликдагиларнинг маълум қилишича, Ички ишлар вазирлигига хабарнома юбориш учун иш берувчи “Госуслуги” сайтига кириб, электрон шаклдаги анкетани тўлдириши ва электрон имзо билан жўнатиши керак. Ўз навбатида, бунинг учун Ички ишлар бўлинмаларига бориши шарт бўлмайди. Ҳар йили Ички ишлар вазирлигига 3 миллионга яқин қоғозда хабарнома келиб тушади. Пандемия даврида уларни қайта ишлаш янада қийинлашди.

“Кўп сонли йиллик хабарномалар бундай хизматга эҳтиёж борлигини кўрсатади. Бу Россия Федерациясида бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитларни яратишга ёрдам беради”, деди Россия рақамли ривожланиш вазирлиги раҳбари ўринбосари Дмитрий Огуряев.

Мулоҳаза

Шу ўринда эслатиб ўтиш керак, бу хизматдан кўпроқ мигрантларга иш берадиган корхона ва ташкилотлар фойдаланишлари мумкин. Мигрантлар эса,  манашундай хизмат борлигини билиб олишса, вақти келса ўзларининг иш берувчиларини бу ҳақида эслатиб қўйишлари мумкин. Чунки, келажакда меҳнат мигранти билан боғлиқ маълумот қидирилганда, Россиянинг исталган ҳудудидан олиш имконияти бўлади. Бу эса кўплаб мигрантларни сарсон бўлишини қисман олдини олиши мумкин. Шунинг учун ҳам меҳнат мигрантлари ўзларининг иш берувчиларидан кези келганда буни талаб қилгани маъқул бўлади.  Қолаверса, иш берувчиларнинг ўзлари ҳам манфаатдор бўлиб, улар учун бундай хизмат анча қулайлик яратади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация