2022 йилнинг олти ойи давомида мигрантлар Қирғизистонга 1 миллиард доллардан ортиқ маблағни ўтказишди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Президент иштирокидаги Вазирлар Маҳкамаси мажлисида Қирғизистонга меҳнат мигрантларидан юборилган пул ўтказмалари ўсганлиги ҳақида Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 4,5 фоизга ошган. “Фурсатдан фойдаланиб, хориждаги барча фуқароларимизга миннатдорчилик билдираман”,- деди у ўз нутқида.
Унинг таъкидлашича, малакатга хорижий инвестициялар киритилиши ортиб, 278 миллионни ташкил этган бўлса, мамлакатдан ташқарига чиққан инвестициялар оқими 41 фоизга камайди.20
Ўтган йили республикага юборилган пул ўтказмалари ҳажми 2 миллиард 756,24 миллион долларни ташкил этди. Қирғизистон Республикасидан бошқа мамлакатларга эса 562,77 миллион доллар ўтказилган. Мамлакатдаги соф тушум шу тариқа 2 миллиард 193,47 миллион долларни ташкил этган.