Maqola

1 553 26/11/2023

Россия Фанлар академияси институти мутахассислари Москва аҳолиси ва Марказий Осиёдан келган муҳожирлар ўртасида сўров ўтказди.

Натижалар шуни кўрсатдики, мигрантлар учун мустаҳкам оила ва фарзандлар энг аввалги қадриятдир. Муҳожирларнинг 57 фоизи худди шу танловни ихтиёр қилган. Москваликларнинг атиги 25 фоизи оилани биринчи ўринга қўйган.

Ўз навбатида, пойтахт аҳолиси ишдаги карьерани ўзлари учун энг катта қадрият деб ҳисоблайди. Бу танлов сўралган москваликларнинг 42% томонидан амалга оширилган. Мигрантлар орасида меҳнат устуворлиги 30,7 фоиз.

Чет элликларнинг 35 фоизи бошқаларнинг фикри ҳаётдаги қадрият сифатида улар учун муҳимлигини айтса, москваликларнинг атиги 9 фоизи учун бошқаларнинг фикри муҳим эканлиги аниқланган.

“Ҳақиқат, виждон, адолат билан яшаш”ни мигрантларнинг 27 фоизи ва москваликларнинг 15 фоизи танлаган.

Динни қадрият сифатида мигрантларнинг 20 фоизи ва москваликларнинг атиги 4 фоизи танлаган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya