Мақола

1 393 10/02/2024

Агар мигрант ижарада яшаётган уйнинг эгаси Россиядан ташқарида бўлса, унда ушбу маълумот жуда ўринли бўлади. Россия ҳукуматининг 15.01.2007йилдаги N9“Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни миграция рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида” қарорига 21.10.2023 йилда киритилган ўзгаришга кўра, меҳнат муҳожирлари мустақил равишда ўзларини вақтинчалик миграцион қайдга қўйишлари мумкин.

Уй эгасисиз регистрацияга қўйиш учун нима қилиш керак?

Ўзини ўзи регистрацияга қўйиши учун:

  • мигрант ҳам, уй эгаси ҳам госуслуги сайтида рўйхатдан ўтган бўлишлари керак.
  • Мигрант рўйхатдан ўтмоқчи бўлган манзилида ҳақиқатдан яшаши керак.
  • Мигрантнинг рўйхатдан ўтаётган уйида яшаш учун ижара шартномаси бўлиши керак.

Госуслуги орқали МВД идорасига миграцион қайддан (регистрациядан) ўтиш хизмати танланади. Хизматни танлаганингиздан сўнг тўлдириш учун ариза формаси чиқади. Ариза регистрацияда кўрсатиладиган маълумотлардан иборат. Яъни ФИШ, туғилган сана ва жойингиз, паспортингиз, регистрация манзили, уй эгасининг маълумотлари.

Аризани тўлдиргач, қуйидаги ҳужжатларни сканер қилиб, аризага бириктиришингиз керак:

  • паспортингизни барча саҳифалари;
  • агар фарзандингизга ҳам ўзингизга қўшиб регистрация қилаётган бўлсангиз, фарзандингизнинг паспорти барча саҳифалари билан;
  • уй эгасининг уйга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (ЕГРН, масалан);
  • миграцион картангиз;
  • фарзандингизнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва унинг нотариал таржимаси;
  • ижара шартномаси.

Ушбу ҳужжатлар билан регистрация химатини танлаб, аризани тўлдириб, МВДга юборасиз ва бир неча кунда сизга МВДдан онлайн регистрация юборилади.

Агар аризани тўғри тўлдиришда ёрдам керак бўлса профессионал мутахассислар, яъни юристлар кўмаклашиши мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация