Maqola

852 04/12/2023

Каменск-Шахтинскийда муҳожирлар томонидан содир этилган талончилик ва зўрлаш ҳақидаги хабарлар сохта, бу ҳақда Ростов вилояти Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда марказий осиёлик икки муҳожир Каменск-Шахтинскийдаги шахсий уйга ўғирликка тушгани ҳақида хабар тарқатилган эди. Улар уйга яширинча кириб, уй эгасини калтаклагани, барча пул ва тақинчоқларни олиб кетгани, кейин эса уй бекасини зўрлагани иддао қилинган эди.

Ростов вилояти Ички ишлар вазирлиги бу ҳақидаги маълумот “ҳақиқатга тўғри келмаслигини” таъкидлади.

“Нашрда тасвирланган ҳодисалар Ростов вилоятида қайд этилмаган”, – дея таъкидланади баёнотда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги тасдиқланмаган маълумотларни чоп этмасликка чақирди.

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда мигрантлар содир этгани айтилаётган жиноятлар ҳақидаги хабарлар кўпроқ пайдо бўлмоқда. Бироқ, бу маълумот ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайди.

Сохта хабарларнинг тарқалиши жиддий оқибатларга олиб келиш эҳтимолини ҳам унутмаслик керак. Хусусан, бу жамиятда ксенофобия ва нафратнинг кучайишига олиб келиши мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya