Мақола

835 27/05/2022

2022 йил бошидан буён атиги 187 минг киши Россия фуқаролигини олди. Бир йил аввал бу кўрсаткич 222,8 мингдан зиёд бўлган.

Бу йилги кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36 минг нафарга кам.

Ҳисоботлар Россия Ички ишлар вазирлигининг миграция бўйича вазият юзасидан маълумотларида кўрсатилган.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, 2022 йилнинг тўрт ойи давомида чет эллик фуқароларга берилган визалар сони 2 баробар ошди. Агар 2021 йилда 44,6 минг киши виза расмийлаштирган бўлса, жорий йилда улар 76 минг нафарни ташкил эишди.

Миграция рўйхатига киритилганлар сони 3 миллиондан 5,1 миллионгача ошди.

Яшаш учун рухсатнома олганлар ҳам кўпайди. Уларнинг сони аввалги 74 мингдан 97 минг нафаргача ўсди. Вақтинчалик яшаш рухсатномаларини бериш ҳам деярли 2 баробарга кўп – 2021 йилда улар 35 минг мигрантга берилган бўлса, бу йилги кўрсаткич 61 мингга яқин бўлди.

Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра йил бошидан буён 63 минг нафардан кўп хорижий фуқароларга мамлакатга кириш тақиқлаб қўйилди. Ўтган йилдаги тақиқлар сони эса 76 мингдан зиёд бўлган.

РФ Ички ишлар вазирлигининг аввалроқ берган изоҳига кўра, Россия фуқаролигини олиши мумкин бўлган хорижий фуқароларнинг сони камайиши вақтинчалик омил бўлиб, бу соҳадаги вазият ўзгариб туриши мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация