Maqola

2 634 12/12/2023

Ҳаммаси Москвада полиция томонидан ўн нафар мигрантнинг  қўлга олинишидан бошланди. Бечора хорижликларнинг ҳужжатлари текширилиб бўлгандан кейин бир полициячида енгил пул топиш истаги пайдо бўлди. У ўша ерда бўлган ўзбекистонлик муҳожирлардан бирининг телефонини олиб, банк дастурига кирган ва унинг ҳисобидан 70 минг рублни ўз хотинига ўтказиб юборган.

Муҳожир бу воқеадан хабар топгандан сўнг полиция бўлимига қайтиб, нопок ходим устидан шикоят қилган.

Хабар берилишича, мигрант даъвосидан сўнг тергов бошланган. Пулни ўғирлаган полициячи аввалига ҳаммасини инкор қилса-да, ишга ички хавфсизлик бўлими аралашганидан сўнг айбига иқрор бўлган. Baza телеграм канали хабарига кўра, ўғри полициячи  ишдан бўшатилган.

Бироқ бу ерда бир диққатни қаратадиган нуқта борки, уни айтиб ўтмасак бўлмайди. Пулидан айрилган муҳожир даъво қилиб, пулини олибди. Бироқ “озроқ олса, майли эди, ҳаммасиниям оладими”, деган сўзларни айтган.

Нега “озроқ олиши мумкин?” деган савол туғилади. Ахир ўғирликнинг ози ҳам, кўпи ҳам ўғирлик эмасми?! Ўз ҳақ-ҳуқуқимиз, ҳалол ишлаб топган пулимизни қачон ҳимоя қилишни ўрганамиз?

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya