Мақола

1 156 13/01/2023

Нижний Новгород вилоятида 40 даража совуқда қолган 19 нафар йўловчи полиция томонидан қутқарилди.

10 январь куни Россиянинг Нижний Новгород вилояти, Навашинский туманида «Москва-Ўзбекистон» микроавтобуси йўловчилари полиция ходимлари томонидан қутқариб олинди, деб хабар берди «Коммерсантъ» Нижний Новгород ИИВ бошқармасига таяниб.

Хабарга кўра, микроавтобус катта йўлда бузилиб қолган, унинг салонида 19 киши бўлган. 40 даража совуқда қолган йўловчилар диспетчерлик хизматига қўнғироқ қилиб, ёрдам сўрашганидан сўнг, ЙПХ ходимлари томонидан топилган. Туман ҳокимияти жабрланганларни ташиш учун транспорт ажратган, улар ички ишлар бўлимига олиб борилган.

Шу билан бирга, полиция автобус йўловчиларининг мақомига ойдинлик киритиш ва уларнинг Россияда бўлишига рухсат берувчи ҳужжатларини текширишга қарор қилган. Бузилган микроавтобус таъмирлаш учун эвакуация қилинган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация