Мақола

2 796 20/10/2022

Бугун дунё ядро урушига ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ, бу ҳақда сайёрамиздаги энг бой одам Илон Маск гапирди. Айни вазиятда Москвада бомбадан сақланиш иншоотлари, ертўлалар ва бошпаналарни тайёрлаш айниқса қўрқинчли туюляпти.

Айрим уйларда яшовчилар учун 18 октябргача “подвал”ларни шахсий буюмларидан бўшатишлари кераклиги ҳақида эълонлар пайдо бўлганди. Москваликларнинг тузламаларини сақлайдиган жойлари бир кун келиб том маънода ўз мақсадида фойдаланилиши кимнинг хаёлига келибди, дейсиз. Умид қиламизки, бу жойлар бомбадан ҳимояланиш мақсадида ишлатилмайди.

Уй-жой мулкдорлари ширкатлари 11 октябрь куни Москва мэриясида бўлиб ўтган йиғилишда бомбадан сақланиш иншоотларини тўғри тайёрлаш тўғрисида қарор қабул қилганлигини маълум қилишди.

Пойтахт мэрининг ўринбосари Пётр Бирюков бу ишларга масъул қилиб тайинланган. Дарвоқе, 18 октябрдан бошлаб бомбадан сақланиш иншоотларига кириш тақиқланди. У ерда қолган шахсий буюмлар эса хавфсизлик органлари ходимлари томонидан олиб чиқиб кетилади.  Эҳтиёткорлик чоралари кўрилаётган иншоотлар олдидан машиналарни олиш сўраляпти. Кўплаб янги уйларда жойлашган ер ости тўхташ жойлари ҳам ҳимояланиш объектларига киради.

14 октябрь куни Владимирь мэрияси шаҳар Украина билан чегарадан 800 км узоқликда жойлашган бўлса ҳам, фуқароларга бомбадан сақланиш жойидан қандай фойдаланиш ҳақида йўриқномалар берди. Расмийлар тинчлик ва уруш даврида биноларнинг ертўлаларида ва алоҳида ҳимояланиш иншоотларида зарарли омиллардан қандай яшириниш кераклиги ҳақида тушунтиришди.

“Секрет фирмы” ахборот нашри Владимир мэриясининг йўриқларини аччиқ тажриба асосида тўпланган бошқа тавсиялар билан тўлдиришга қарор қилди.

Расмий равишда Россияда бомбадан сақланиш иншоотлари етарли. 2016 йида Ҳисоб палатаси мамлакатда 16 448 та бомбадан сақланиш жойлари мавжудлигини аниқлаган. Шу билан бирга уларнинг 95 фоизи фавқулодда вазиятларда аҳоли учун ҳимоя иншооти вазифасини ўтай олмаслиги, улар бундай вазиятларга тайёр эмаслиги маълум қилинган. Кейинчалик аудиторлар бу ҳолатнинг асосий сабабини аниқладилар. Давлатнинг ҳимояланиш жойлари 20 йилдан ортиқ вақт ичида молиялаштирилмаган ва кўплаб объектлар ноқонуний тарзда “тадбиркорлар” томонидан хусусийлаштириб олинган.  Бу ҳақда “Рамблер” нашри ёзмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация