Мақола

1 008 14/01/2023

2023 йил бошида Морсквада уй-жой ижараси нархларининг пасайиши давом этади, деб ҳисоблайдилар бозор иштирокчилари. Талаб пастлиги шароитида нархларнинг ўзгариши табиий ҳолат.

Москвада уй-жой ижарасининг ўртача нархи йил давомида сезиларли даражада пасайди. Бу ҳақдаги маълумотлар “Миэль” риелторлик компаниясининг кўчмас мулк бозори тахлили бўйича шарҳида ўз аксини топди.  Компания статистик маълумотларига кўра бир хонали квартиралар нархи ўртача 7%га (2021 йил декабридан 2022 йил декабригача), икки хонали квартиралар -9,5%га арзонлашди.

“Миэль” статистик маълумотларига кўра декабрь ойида бир хонали квартирани ўртача нархда 36,5 минг рублга ижарага олиш мумкин бўлса,икки хоналикнинг ижараси 48,4 минг рублни ташкил этди (статистика барча туманларни, шу жумладан шаҳар марказини ҳам ҳисобга олади). Нархларнинг пасайиши уй-жой бозорида таклифларнинг кўпайганлиги натижасида содир бўлди: йил давомида таклифлар сони кўпайиб, объектлар сони 50 мингтага етди

“ЦИАН” компанияси ҳам уй ижараси ставкалари пасайтирилганини тасдиқлайди – платформадаги эълонларга кўра 2022 йил январидан декабригача бир хонали квартираларнинг ижарага таклиф этилаётган суммаси 12 фоизга камайди. “Инком-Недвижимость” кўчмас мулк компанияси йил охирида лизинг битимларининг аксарияти 5%дан 10%гача чегирма билан тузилганлигини қўшимча қилди.

Компания маълумотлариг кўра, 2023 йилда Москвада ижара нархларининг босқичма-босқичма пасайиши тенденцияси давом этади. Декабрь ойида ижара талаблари одатда кам бўлади.  Январь ойининг биринчи ярмида одамлар у ёки бу тарзда дам олишади, иккинчи ярмида иш бироз жонланади. Йил давомида бундай ўзгаришлар содир бўлиши табиий. Уй-жой ижара нархлари асосан меҳнат бозоридаги вазият билан боғлиқ бўлади”,- дейди “Миэль” компанияси бош таҳлилчиси Екатерина Бережнова.

“Инком-Недвижимость” компанияси ижара департаменти директорининг ўринбосари Оксана Полякова, ҳозирда Москвада ижарага бериладиган уйларга талаб камлиги сабабли нархлар ўсишига ҳеч қандай асос йўқлигини таъкидлади. Йилнинг биринчи чорагида ҳам ўтган йилдаги вазият давом этиши ҳақиқатдан йироқ эмас. Фақат биринчи чорак ўрталарида ипотека нархларининг юқори бўлиши сабабли, ижара бозорида ўсиш кузатилиши мумкин. Бу ҳақда “РБК.ру” ҳабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация