Мақола

1 571 21/12/2022

Москвада кўчаларни тозалаш учун фаррошлар етишмаяпти, ваҳоланки баъзи уй-жой компанияларида бу ишни бажарувчиларга  40-50 минг рубль маош таклиф қилишяпти.

Москвада коммунал ишлар учун мигрантлар етарли эмас. Бу ерда асосан ҳовли ва кўчаларни тозалаш учун ишчилар керак.

Москва ҳукумати қошидаги миллатлар масалалари бўйича кенгаш комиссияси раиси Юрий Московскийнинг сўзларига кўра, анъанавий тарзда бу ишларни бажариб келган мигрантлар сони камайган.

Пойтахт вилоятида 30 минг нафар чет эллик ишчи ушбу соҳада тўлиқ штатда иш билан таъминланган, бироқ бу етарли бўлмаяпти. Шундай қилиб, пойтахт бандликка кўмаклашиш маркази маълумотларига кўра, коммунал соҳада 1,6 мингдан ортиқ иш ўринлари тўлдирилмаган, сўнгги ҳафта ичида эса бўш иш ўринлари сони 10 фоизга ошган.

Бугунги кунда Москвадаги фаррошларнинг иш ҳақи 25-30 минг рублни ташкил этади, бироқ айни пайтда бу иш учун 40-50 минг рубль таклиф қилаётган корхоналар ҳам мавжуд.

Москванинг Басманний туманида коммунал хизмат соҳасида ишчилар етишмовчилиги энг юқори – бу ерда 200 нафардан зиёд ишчилар керак. Фаррошлар етишмаслиги бўйича иккинчи ўринда “Тёплый стан” тумани бўлиб, у ерда 60 га яқин бўш иш ўринлари мавжуд.

Учинчи ўринда Ясенево, Обручевский ва Хорошево-Мневники туманлари турибди. Бу ҳудудларда 50 та бўш иш ўрирнларига фаррошлар таклиф этиляпти.

Манба: Sputnik Тожикистон.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация