Maqola

2 423 03/01/2024

Янги йил арафасида уч мингга яқин муҳожир Санкт-Петербург марказида ушланиб, полиция бўлимларига олиб кетилди. Бу ҳақда “Фонтанка” сайти хабар берган. Ушбу шахсларнинг 600 дан ортиғи Россияда миграция қонунчилигини турли хил бузгани даъво қилинмоқда. Уларнинг барчасига баённома расмийлаштириш тарзида маъмурий чоралар кўрилган. Шунингдек, юздан ортиқ одам Россия Федерациясидан чиқариб юборилиши мумкин.

Янги йил байрами арафасида Санкт-Петербург маркази оммавий тадбирлар учун ёпилган. Нева проспекти бўйлаб сайр қилмоқчи бўлган одамлар металл детекторлардан ўтказилгани ва полиция йўловчиларнинг ҳужжатларини текшириб юргани маълум қилинди. Шунингдек, Белгород билан бирдамлик туфайли Санкт-Петербургдаги Дворцовая  майдонидаги концерт бекор қилиниб, Рострал устунларидаги машъалалар ёқилмади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya