Maqola

1 126 25/12/2022

Суратга олиш жараёнининг аксарият қисми Ўзбекистонда ўтади.

Американинг Netflix сервиси Амир Темур ҳақида тарихий фильм суратга олади. Суратга олиш жараёнининг кўп қисми Ўзбекистонда ўтади.

Фильм Ўзбекистон, Қозоғистон ва АҚШ киноижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинади. «Тамерлан» номли тарихий фильмнинг воқеалари Соҳибқироннинг кучли раҳбар ва истеъдодли ҳарбий стратег сифатида шаклланиши даврини акс этади. Фильмга Жейкоб Шварц режиссерлик қилади.

Тарихий лойиҳа учун трюклар Қозоғистоннинг машҳур Nomad Stunts. каскадёр компанияси томонидан амалга оширилади. Жейкоб Шварцнинг таъкидлашича, у ушбу компанияни танлагани бежиз эмас, чунки у Шарқ маданиятига бошқа нуқтаи назарга ва минтақада яшовчи одамларнинг қарашига муҳтож.

«Умид қиламанки, биз Амир Темур тарихини баён қила оламиз ва уни Ғарб томошабинлари учун қизиқарли қиламиз. Маҳаллий тарих   айни пайтда тобора оммалашиб бормоқда ва фильмимиз Ғарб ва Шарқ томошабинлари ўртасида кўприк вазифасини ўташига умид қиламан»,- деди Шварц.

Лойиҳанинг тайёргарлик даври 2023 йил январь-март ойларига, суратга олиш даври эса апрель – май ойларига режалаштирилган. Лойиҳада таниқли хорижий актёрлар иштирок этиши режалаштирилган. Бу ҳақда “Вatafsil.uz” хабар берди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya